photo_2019-06-06_16-45-43
Iyun 11, 2019 0

БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ИНВЕСТИЦОН МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ДОИМО ҲАРАКАТДА!

Posted by:Администратор onIyun 11, 2019

Хорижий инвесторлар юртимизда иш бошлашар экан табиийки, солиқ ва божхонадан тақдим этиладиган имтиёзлар билан бевосита яқиндан танишиб, кейингина сармоя киритадилар.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасига  ҳам хитойлик сармоядор Chen Jahon  амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.

Маълумот тариқасида айтадиган бўлсак,  Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Лоян (Хитой) ҳудудий Хэнан тажриба эркин савдо бошқарув кенгаши ўртасида 50,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган намунавий агросаноат мажмуи бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган ва шу асосида “Richland International Agricultural Development” МЧЖ  ташкил этилган. Ушбу жамият томонидан вилоят ҳудудидан 4800 гектар ер майдонга мош етиштириб, уларни экспортга реализация қилиш кутилмоқда.

Худди шунинг учун ҳам жамият раҳбари  Chen Jahon божхона органларига мурожаат этиб,  мазкур лойиҳа бўйича олиб келинадиган техника воситалари учун  божхона тўловларидан имтиёзлар олиш бўйича амалий ёрдам сўради.

Натижада, сармоядорга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, қандай имтиёзларга эга эканлиги батафсил тушунтирилди ва унинг мурожаати ижобий ҳал этилишига эришилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, инвестор юртимизда сармоядорлар ва тадбикорлар учун яратилган қулайликларни бошқа бирор-бир мамлакатда кўрмаганлигини айтиб, ҳукуматимиз томонидан инвестицион муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлардан миннадорлигини билдирди.

 

 

 

 

 

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.