photo-2019-06-09-22-33-56-2
Iyun 10, 2019 0

Бухороликлар байроқдорлар сафида

Posted by:Администратор onIyun 10, 2019

8 июнь. Шанба оқшоми. Соат 20.00. “Бухоро” спорт мажмуаси халқаро турнир иштирокчилари, ташкилотчилар ва мухлислар билан гавжум. Ниҳоят, беллашувларга старт берилди. Дастлаб ишқибозлар 52 кг вазн тоифасидаги қизлар – Мухлис Муҳаммадиева ва Озода Нурматова, шунингдек, 66 кг вазн тоифасидаги эркаклар – Чори Зоиров ва Аброр Жабборовлар ўртасида кечган қизғин беллашувга гувоҳлик қилишди.

 

Мухлислар ҳар бир полвоннинг чиқишини зўр қизиқиш билан олқишлаб туришди.

Айниқса, Дилшод Чориев, Манучеҳр Ширинов, Миржон Тўхтаев, Эркин Дониёров (Ўзбекистон), Нурислам Идрисов (Қозоғистон), Ҳамид Рашиди (Эрон), Чакмар Меърожиддин (Афғонистон) каби номдор полвонларнинг чиқишларини зўр ҳаяжон билан қаршилашди.

Якуний натижаларга кўра, 52 кг вазн тоифасидаги қизлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Гулнор Сулаймонова биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Хитой Тайпейи вакили Соу Хеа Венга насиб этди. Яна бир ҳамюртимиз Ойсулув Абдумажидова ҳамда қирғизистонлик Элиза Абдекадирова учинчи фахрли ўринга эгалик қилишди.

60 килограмм вазн тоифасидаги курашчилар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Чори Зойиров биринчи, қозоғистонлик Аманхан Оскенбаев иккинчи, афғонистонлик Чакмар Меражиддин ва ўзбекистонлик Фурқат Маъруфжоновлар учинчи ўринни эгаллашди.

Худди шунингдек, 66 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда Эрондан келган номдор полвон Жаъфар Ферузободи биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин ўзбекистонлик Миржон Тўхтаевга насиб этди. Афғонистонлик Шуабмуҳаммад Юсуф ҳамда ўзбекистонлик Қобилжон Аҳмедовлар учинчи ўринга муяссар бўлишди.

90 килограмм вазн тоифасида кечган кураш қизғин таассуротларга бой бўлди. Бунда Шермуҳаммад Жандриев биринчи ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. Қирғизистонлик Жамалбек Асилбек ўғли иккинчи, ўзбекистонлик Нурислом Идрисов ҳамда Муҳаммадали Шамсиддиновлар учинчи ўринга мушарраф бўлишди.

100 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар беллашувида Бухоро фарзанди Эркин Дониёров ҳал қилувчи финал баҳсида эронлик Ҳамед Рашидини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Учинчи ўрин ўзбекистонлик Элбек Абдуллаев ҳамда қозоғистонлик Алмаз Шакаровга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланишди.

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.