photo-2019-06-06-17-52-56
Iyun 7, 2019 0

Ўрим-йиғимга тайёргарлик қандай?

Posted by:Администратор onIyun 7, 2019

Қоровулбозор туманида ғалла ўрим-йиғимини сифатли ўтказиш вазифаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, машина-трактор парклари ҳамда фермерларга хизмат кўрсатувчи бир қатор қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари вакиллари, отряд раҳбарлари, комбайн операторлари иштирок этди.

Жорий йил вилоятдаги 2942 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 61 минг 600 гектар ерда буғдой етиштирилди. Аввало, ғаллачилик учун қулай об-ҳаво шароити кузатилгани ва ғаллазорда агротехник тадбирлар ўз вақтида ва белгиланган меъёрларга мувофиқ ўтказилгани натижасида мўл ҳосил яратилди ва гектаридан камида 70-80 центнердан ошириб ҳосил олиш, давлатга 164 минг 233 тонна буғдой сотиш мўлжалланмоқда.

Семинарда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Бу борада масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.