22-09-2016_842_puppets
Iyun 2, 2019 0

ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИДАГИ “ХУРМАЧА ҚИЛИҚЛАР”

Posted by:Администратор onIyun 2, 2019

Саҳнада бўри, тулки, қарға образларини кўраётган болалар кўнгли нечоғлик беғубор. Улар бу саҳнада намойиш этилаётган эртакларни гўё ҳақиқий ҳаёт воқеалари сифатида қабул ҳам қилишади.  Барча эртакларнинг яхшилик билан тугаши уларнинг кўнглига эзгуликнинг қўли баланд деган тушунчани олиб киради. Тўғрилик, ҳақиқат ғалабасини кўрган кичик томошабин ёлғончилик, фирибгарлик барибир бир ошкор бўлишини билишади.

Аммо минг афсуски, Бухоро  вилоят қўғирчоқ театри директори лавозимида ишлаб келган Завқиддин Ёдгоров, ҳисобчи Санобар Бақоева ҳамда кадрлар бўйича мутахассис Истат Касимовалар ёлғоннинг умри қисқа бўлишини ҳатто болалар тушунган даражада ҳам англашмаган. 2016 йилнинг март ойидан бошлаб театрга  раҳбарлик қилган З. Ёдгоров лавозими доирасида театрнинг моддий ва маънавий балансига эътибор қаратиш, актёрларнинг ишлари, салоҳияти,  спектакл репертуарларини доимий назорат қилиши лозим эди. Бироқ, хизмат вазифаси, мансаб –мавқеидан “чалғиган” директор бош ҳисобчи ва кадрлар бўйича мутахасси билан жиноий тил бириктириб олди.

—Театрнинг кундалик харажатлари учун қайси йўл билан пул топсак бўлади.

  • Йўли бор…. бироқ,
  • Билсангиз айта қолинг, ҳаммамиз ҳам шу театр гуллаб яшнасин деймизда…
  • Мирали Қасимовнинг табелларини давом эттирамизда…
  • Яна ким бор?!,— бироз ҳушёр тортгандек овозини баландлатди директор.
  • Энди ҳар ҳолда айтдим-қўйдимда…

Бу суҳбат баҳонасида театрда ишламай туриб  ойлик маош оладиганлар сони ортиб борди. Театрда бош рассом бўлиб ишлаб турган Азимбек Ҳайдаров ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганида ҳам директор уни сақлаб қолишга уринмади. Лекин унинг пластик карточкасини сақлаб қолди. Бош ҳисобчи С.Бақоевага А.Ҳайдаровга табеллар тўлдирилиши ва маош ёзилиши ҳақида топшириқ бериб қўйди.  Укаси Алишер Ёдгоров дурадгор, ўғли Шоҳжахонмирзо Расулов театр рассоми сифатида ҳужжатларда қайд этилди. Ишга келмайдиган ходимларга ҳисобланган ойлик маошлар директорнинг қўлидаги пластик карточкалрга мунтазам тушиб турди. “Давринг келди, даврон сур”, қабилида иш юритган директор қонун олдида жавобгарлик масаласи борлигини унутган эди. Жами 29 миллион 792 минг 300 сўмлик иш ҳақини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган театр директорини саҳнадаги қайси  “қаҳрамон”га ўхшатса бўлар?…

—Бўри

—Йўқ-йўқ

—Йўлбарс

—Ўхшамади

—Тулки

—…

Хурмача қилиқли театр директори ва унинг жиноий шериклари қилмишига яраша жазога тортилди. Бироқ, беғубор болажонлар  саҳна ортидаги “қаҳрамон”лар ҳақида маълумотга эга эмаслар. Йиллар ўтиб эшитиб қолишса бу “эртак”ка ишонишармикан?..

 

Рамзиддин Нуриддинов,

 департаментнинг вилоят бошқармаси тезкор бўлими ходими

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.