photo_2019-05-31_15-17-06
May 31, 2019 0

“Бухоро” аэропорти “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” деб топилди

Posted by:Администратор onMay 31, 2019

Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари  Фуқаро  авиацияси “Аэропорт” Ассоциацияси конференциясида “Бухоро” халқаро аэропорти иш тажрибаси ўрганишга арзигулик деб топилди. У 2018 йил якуни бўйича “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” номинацияси ғолиби деб эълон қилинди.

Анжуманда  турли давлатлардан келган соҳа ходимлари авиайўловчилар оқимини кўпайтириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш  ва сервис хизмати сифатини ошириш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар. Ассоциация томонидан бажарилган бир йиллик ишларнинг ҳисоботи кўриб чиқилди. Тадбир доирасида тизимга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шу мақсадда илғор технологик жиҳозлар кўргазмаси ташкил этилди.

-Жамоамизнинг 100 -500 минг нафар авиайўловчи ташиш қувватига эга аэропортлар ўртасида энг яхши деб топилиши, катта Кубок ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирланиши соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир, -дейди “Бухоро” аэропорти штаби бошлиғи Сайфиддин Бадриддинов.- Ўтган йилда Россиянинг “Аэрофлот”, S7 “Сибирь”, Тожикистоннинг “Somon air” авиакомпаниялари ҳаво кемалари қатнови йўлга қўйилди. Айни пайтда Туркиянинг “Onur air” авиакомпанияси билан “Бухоро –Истанбул –Бухоро” йўналишини, шунингдек, “Бухоро – Владивосток – Бухоро”, “Бухоро-Лоян (ХХР)-Бухоро” рейсларини очиш бўйича саъй – ҳаракатлар қилинаяпти.2018 йилда жамоамиз томонидан йўловчи ташиш режаси 102 фоизга бажарилганини ҳам таъкидламоқчиман.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Бухоро” аэропорти мазкур Ассоциация томонидан ўтказиб келинаётган танловнинг фаол иштирокчиси саналади.У ушбу нуфузли тадбирнинг турли номинациялари бўйича бир неча бор ғолиблар сафидан ўрин олган.

Мақолани тайёрлаш жараёнида Москва шаҳридан яна бир хушхабар етиб келди.Юртдошимиз,”Бухоро” аэропорти директори Т. Баҳронов қаторасига иккинчи марта МДҲ давлатлари “Аэропорт” Фуқаро авиацияси Ассоциацияси Президенти этиб сайланди.photo_2019-05-31_15-17-02

photo_2019-05-31_15-17-04

photo_2019-05-31_15-17-06

photo_2019-05-31_15-17-07

photo_2019-05-31_15-17-08

photo_2019-05-31_15-17-09

photo_2019-05-31_15-17-10

Истам ИБРОҲИМОВ, (“Халқ сўзи”)

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.