index
May 27, 2019 0

Бухоро вилояти ва Шофиркон тумани аҳолиси диққатига!

Posted by:Администратор onMay 27, 2019

Жорий йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари М.Маҳкамов томонидан Шофиркон тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилади.
Сайёр қабулда маҳаллий ҳокимликлар, давлат бошқаруви органлари ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди идора ва ташкилот вакиллари иштирок этиб, туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатларни жойида кўриб чиқадилар.
Мазкур сайёр қабулда Сиз

– ўз муаммоларингизга шу ернинг ўзида ечим топиш,
– “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритиш,
– ўзингизга мос бўш иш ўринларидан бирини танлаш,
– арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик мини техникаларини имтиёзли кредит маблағлари ҳисобиган харид қилиш,
– узоқ муддатли ва имтиёзли кредит ҳисобига тикув машиналарини сотиб олиш ҳамда
– тадбиркорлик фаолиятига оид барча камчиликлар ва ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш  имкониятига эга бўласиз.

Демак ўтказиб юборманг!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамовнинг Шофиркон тумани марказидаги Саврак маҳалла фуқаролар йиғини гузарида ўтказиладиган сайёр қабули                                                  28 май куни соат 11:30 бошланади.
Ушбу сайёр қабулга идорама-идора юриб, ўзларини қийнаётган масалаларни ҳал қилолмай овора бўлиб юрган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтиришда турли муаммоларга дуч келаётган фуқароларни таклиф этамиз.
Бу ерда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Сизнинг муаммонгизни ечишни мақсад қилган. Бу имкониятдан унумли фойдаланинг.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.