photo_2019-05-24_11-58-14
May 24, 2019 0

Қурилиш корхонасининг ҳисоботидаги 1 нафар ишчи қурилиш ишларини бошидан охиригача уддалай оладими?

Posted by:Администратор onMay 24, 2019

Бухоро вилоятида давлат солиқ инспекциялари Камерал назорат бўлимлари томонидан жорий йил 1-чорак давомида ўтказилган камерал назорат натижасида жами 8 946 та ҳолатда 154,5 млрд. сўм миқдорида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга қўшимча солиқ ҳисобланиб, Солиқ кодексининг 70-, 84-моддаларига асосан ёзма талабномалар юборилди.

Юборилган талабномалар натижасида 3 447 та корхона ва ташкилотлардан
71,3 млрд. сўмга қайта ҳисобот ҳамда 2 982 та корхона ва ташкилотлардан
38,6 млрд.сўмга асослантирувчи ҳужжатлар олинди.

Айтиб ўтиш мумкинки, ушбу корхоналарнинг 543 тасини қурилиш корхоналари ташкил этади.

Шу ўринда бекорга қурилиш корхоналарига тўхталмадик. Сабаби, уларнинг давлат солиқ инспекцияларига тақдим этган ҳисоботларида кўплаб тафовутлар мавжудлиги боис, мазкур корхоналарга белгиланган тартибда ёзма талабномалар юборилди.

Биргина мисол, айнан ана шундай корхоналарнинг давлат солиқ инспекцияларига тақдим қилган ҳисоботларида негадир корхонада атиги 1 нафардан ишчи меҳнат қилаётганини кўрсатилган.

Таъкидлаш керак, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан мазкур шубҳали кўринган маълумотлар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Камерал назорати тадбиркорларнинг

“навигатори” вазифасини бажармоқда

“Ғиждувон Говшун Махсус Қурилиш Монтаж” масъулияти чекланган жамияти Бухоро шаҳрининг 24-сонли Ситораи-Мохи-Хоса маҳалласи фуқаролар йиғини марказида 2019 йилнинг 26 мартидан бошланган ногиронлар, уруш қатнашчилари, қаҳрамонлар ва кексалар учун сиҳатгоҳ қуришни бошлаган. Айни пайтда ушбу қурилиш объектида иш қизғин. Сабаби, қурилиш ишлари 2019 йил 26 ноябрда тугалланиши режалаштирилган. Табиийки, ушбу ушларни корхона ҳисоботида кўрсатилган атиги 1 нафаргина ходим уддалай олмайди.

Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ҳудудда олиб борилган ўрганишлар жараёнида бу ерда 10 нафар ишчининг норасмий меҳнат қилаётгани аниқланди ва олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида ушбу фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари тикланган ҳолда уларнинг фаолиятлари қонунийлаштирилди.

Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан электр трансфарматорлари ва ускуналарини таъмирлаш корхонасини барпо этаётган “Сайфулло мангу” масъулияти чекланган жамиятидаги кузатувларда ҳам 5 нафар ишчини ишга норасмий ёллаш ҳолатлари кузатилди. Эътиборлиси, корхона раҳбатиятига берилган тушунтиришлар натижасида ушбу фуқароларнинг қонуний манфаатлари тикланиб, солиқ қонунчилиги бузилишлари бартараф этилди.

“Бухоро саноат” масъулияти чекланган жамиятида ҳам текшириш ўтказилмаган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиши натижасида корхонанинг ҳисоботлари тўғриланди.

Бу билан, 8 нафар ишчиларнинг фаолияти қонунийлаштирилган ҳолда корхонага молиявий ҳамда маъмурий жавобгарлик чоралари қўллашни олди олинди.

Эслатиб ўтамиз. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 175`5-моддасига мувофиқ фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўларди, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўларди.

Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан олиб борилган камерал назорати натижалари ҳақида тўлиқроқ маълумот берадиган бўлсак, вилоятимизда жорий йилнинг ўтган даврида корхона ва ташкилотларнинг солиқ ва молиявий ҳисоботлари бўйича 5 749 маротаба камерал назорат ўтказилди.

Бунинг натижасида 5 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 12 182 та ҳисоботларида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қайта ҳисобланган, камчиликлар аниқланиб, 126,8 млрд. сўмлик қўшимча ҳисобланган ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга 87,9 млрд. сўм ундириб олинган.

Бу тўловлар бюджетдан ташқари пенсия, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, йўлларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашга сарфланади.

photo_2019-05-24_11-58-07

photo_2019-05-24_11-58-10

photo_2019-05-24_11-58-14

photo_2019-05-24_11-58-18

photo_2019-05-24_11-58-21

photo_2019-05-24_11-58-23

photo_2019-05-24_11-58-26

photo_2019-05-24_11-58-29

photo_2019-05-24_11-58-32

photo_2019-05-24_11-58-33

photo_2019-05-24_11-59-01

photo_2019-05-24_11-59-21

Б.Файзиев.

Бухоро вилояти ДСБ масъул ходими.

 

 

 

 

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.