photo_2019-05-16_18-20-11
May 16, 2019 0

Бухорода «Кўча бозори савдосига қаршимиз» ойлиги эълон қилинди

Posted by:Администратор onMay 16, 2019

Бухорода 20 майдан  20 июнгача “Кўча бозори савдосига қаршимиз” ойлиги бошланади.
Мазкур тадбирда маҳаллий ҳокимликлар, давлат солиқ хизмати органлари, ички ишлар идоралари, санитария ва эпидемиолигия марказлари ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳи аъзолари жойларда юридик ҳамда  жисмоний шахсларнинг улгуржи ва чакана савдони амалга оширишда белгиланган тартиб қоидаларнинг амалда бажарилишини ўрганадилар.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад — бозорлар, савдо комплекслари ҳамда тижорат дўконлари атрофини ободонлаштириш, товарларни фақатгина савдо дўкони ичида сотиш ва уларни бинонинг  ташқарисига чиқармаслик, санитария нормалари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, шунингдек шохобчада назорат-касса машинаси, тўлов терминали мавжуд бўлиши ҳамда уларни белгиланган тартибда ишлатишни таъминлашдир.
Тадбир давомида чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан савдо қоидалари, санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганда айбдор хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорларимиздан товарларни фақатгина савдо дўкони ичида сотиш ва уларни бинонинг ташқарисига чиқармаслик, санитария нормалари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, шунингдек шохобчада назорат-касса машинаси ҳамда тўлов терминалини ўрнатган ҳолда уларни белгиланган тартибда ишлатилишини таъминлашни сўраб қоламиз.
Худди шундай харидорларимизни ҳам ушбу ойликда фаолликка чорлаймиз. photo_2019-05-16_18-20-11

photo_2019-05-16_18-20-13

photo_2019-05-16_18-20-16

photo_2019-05-16_18-20-21

photo_2019-05-16_18-20-25

photo_2019-05-16_18-20-31

photo_2019-05-16_18-20-34

photo_2019-05-16_18-20-37

photo_2019-05-16_18-20-39

photo_2019-05-16_18-20-43

photo_2019-05-16_18-20-46

photo_2019-05-16_18-20-50

photo_2019-05-16_18-20-53

БУХОРО ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.