photo_2019-05-15_22-14-02
May 15, 2019 0

Олот туманида 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди

Posted by:Администратор onMay 15, 2019

Ҳозирги кунда жойларда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Маълумки вилоятимизнинг барча туманларида тўрт сектор раҳбарларининг жойларга чиқиб, аҳолининг муаммоларини ўрганиб уларга жойида ечим топилишига эришилмоқда.

Куни-кеча вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидан саналувчи Олот туманидаги нуронийлар боғида Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг  оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида 40 нафарга яқин фуқаро 4-сектор раҳбарига ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредитлар олиш, ҳудудтда тадбиркорликни ривожлантириш, спорт майдончалари қуриш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратиш каби масалалар билан мурожаат қилди.

-Фарзандим 2008 йилда туғилган Самандар Суннатовни Тошкент шаҳрига даволлатиш мақсадида олиб кетишим учун маблағим етарли эмас эди. -дейди  туманнинг “Салоқоровул” маҳалласида яшовчи Зайнура Бекниёзова. -Бир неча йиллардан  буён фарзандимни ички органлари оғриб келади. Доимий равишда шифокорлар кўригига олиб бориб даволлатиб тураман. Аммо фойдаси бўлмаяпти. Энди фарзандимни Тошкент шаҳрига олиб бориб малакали шифокорларга кўрсатмоқчиман, лекин бориб келиш ва бошқа харажатлар учун маблағим етарли эмас. Шу мақсадда сайёр қабулда 4-сектор раҳбарига мурожаат қилдим. Мурожаатим шу жойни ўзида туман ҳокимлиги ҳамда мутассади ташкилотлар кўмаги билан ҳал бўлди. Бундан жуда ҳам хурсандман.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бу орқали атрофидаги қўшниларини ҳам тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида туманнинг Салоқоровул маҳалласида яшовчи Шамсиддин Андаев 4-сектор раҳбарига            30 қутти асалари уяларини кредит асосида сотиб олишга кўмак бериш борасида мурожаат қилди. Мурожаати туман ҳокимлиги ҳамда банк мутассадилари ёрдами билан шу жойни ўзида ҳал бўлишига эришилди.

Сайёр қабул давомида 4-сектор раҳбарига 40 нафарга яқин  мурожаатлар бўлди.  Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида қаноатлантирилган бўлса, 4 та масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Алоҳида ўрганиш ва вақт талаб қиладиган муаммолар туман ва вилоят миқёсидаги йўл хариталарига киритилиши белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз 4-сектор  раҳбарининг сайёр қабули Пешкў туманида ҳам ўтказилган эди.  Сайёр қабулда 50 га яқин фуқаролар ички йўлларни таъмирлаш, газ, электор энергияси, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, оилавий  тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш мақсадида банклардан имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда туман марказидан узоқда бўлган маҳаллаларда ижтимоий дорихоналарни кўпайтириш масалалари бўйича мурожаатлар қилинди. photo_2019-05-15_22-13-50

photo_2019-05-15_22-13-55

photo_2019-05-15_22-13-59

photo_2019-05-15_22-14-02

 

photo_2019-05-15_22-14-11

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.