photo-2019-05-13-13-41-38
May 14, 2019 0

Пилла ҳосилини йиғиштириш бошланди

Posted by:Администратор onMay 14, 2019

Жондор туманида пиллачилик бўйича ўзига хос тажриба тўпланган. Жорий мавсумда тумандаги 290 та  фермер хўжалигида 4 минг 315 қути ипак қурти парваришланди. Тарқатилган қурт уруғи, замонавий агротехника асосларида парваришлангани белгиланган 237 тонна қимматбаҳо саноат хомашёсини тайёрлаш имконини берди.

Куни кеча туман пиллакорлари биринчилардан бўлиб пилла ҳосилини йиғиштириб олишга киришдилар. Шу муносабат билан “Далмун”  пилла қабул қилиш масканида тадбир ўтказилди. Моҳир пиллакорлар меҳнати улуғланиб, улар муносиб рағбатлантирилди.

– 24 қути ипак қурти парваришладик, – дейди “Эргашев Алпомиш Муртазо ўғли” фермер хўжалиги раҳбари Муртазо Муродов. – Ҳар қути уруғдан ўртача 75-80 килограмм пилла олишни режалаштиргандик. Дастлабки терим режани ортиғи билан адо этишимизни кўрсатмоқда.

Албатта, рағбату манфаатдорлик янги меҳнат марралари сари чорлайди. Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори пиллакорлар учун бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Чунончи, мазкур ҳужжатга кўра, пилла етиштириш билан шуғулланувчилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар бўйича ягона ижтимоий тўловлардан озод қилинди. Уй шароитида тирик пилла етиштирувчилар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўламайдиган бўлди. Пилла боқувчилар ва тизим касаначиларининг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда бир йиллик иш стажи, деб ҳисобланади. Бу янада яхши натижага ундайдиган манфаат, пилла етиштирувчининг мўл даромадига омил.

Жорий мавсумда самарали фаолият олиб бораётган илғор фермер хўжаликлари ва ички звенолар доимий рағбатлантириб борилмоқда. Бу эса мавсумни янада уюшқоқлик билан якунлаш имконини беради.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.