38454920_126232094972614_395119033973735424_n
May 13, 2019 0

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдаги «Бухоро тажрибаси» яхши натижаларни кўрсата бошлади

Posted by:Администратор onMay 13, 2019

Бухорода Президент топшириғига кўра тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича «Бухоро тажрибаси» амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  жорий йил 29-30 март кунлари вилоятга ташрифи давомида вилоят раҳбарлари олдига «Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Бухоро тажрибасини жорий  этиш» юзасидан топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 24 апрелда вилоят ҳокимининг 133-сонли фармойиши тасдиқланиб, унга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар режаси белгиланиб, вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Эътиборлиси, «Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Бухоро тажрибаси» бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастлабки ижобий натижаларни кўрсатди.

Жумладан,

* 1000 нафардан ортиқ норасмий шуғулланаётган фуқаролар тегишли тартибда жавобгарликка тортилмасдан ва уларнинг мол-мулки мусодара этилмасдан ўрнатилган тартибда профилактика ишларини амалга ошириш орқали давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

* 1300 га яқин фаолият юритмаётган ва кам қувват билан ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳар бири билан индивидуал суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилган ҳолда фаолият юритмаслик сабаблари таҳлиллар асосида аниқланди.

Натижада:

* 1100 дан ортиқ фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланди.

 

* 1700 га яқин кам қувват билан ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ҳажми жонлантирилди.

 

* 4500 дан ортиқ ишсиз юрган, ўрта-махсус касб-ҳунар коллежи ва олий таълим муассасалари битирувчилари туризм соҳасига жалб этилиб, уларнинг соҳадаги стартап-ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишга яқиндан кўмаклашилмоқда.

 

* 600 нафардан ортиқ ортиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга ташкил этилган секторлар орқали бизнес фаолиятларини йўлга қўйиш, бу борада солиқ қонунчилигида берилган имтиёзлар, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, имтиёз берилган соҳалар, фаолиятни ташкил қилиш асослари, рўйхатдан ўтиш тартиб-таомили тўғрисида тушунтиришлар берилди.

 

* 1200 дан ортиқ бўш турган объектлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг мақсадсиз фойдаланилаётган 11 таси ҳунарманд ва тадбиркорларга фаолиятини кенгайтирш учун ажратиб берилди.

* 1 та бўш турган бино хорижий сармоя киритиш истагини билдирган инвесторга ажратиб берилди.

 

* 2500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиши ва уларга амалий ёрдам натижасида (ер, кредит, бино ажратилиши ва ҳоказо), уларнинг сони 865 га ҳамда янги иш ўринлари сони 1470 тага ортди.

 

* 13 нафар тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ва Халқ кабулхоналарига қилган мурожаатларида кўрсатиб ўтилган  муаммоларнинг 8 таси ҳал этилди. Шунингдек, қолган 5 та муаммолар айни пайтда бартараф этилмоқда.

 

* 100 000 нафардан ортиқ тадбиркорлик истагидаги фуқароларга тижорат банклари томонидан 15 млрд. 576 млн. сўм миқдорида кредитлар маблағлари ажратилди.

 

Вилоятимиз давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан «Инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» сифатида бу каби тадбирлар давом эттирилади.

 

 

Б.Файзиев.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.