photo_2019-05-10_18-32-51
May 10, 2019 0

Товарларнинг кирим хужжатларини курсатинг!

Posted by:Администратор onMay 10, 2019

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан барча шахсий таркибга берилган топшириққа мувофиқ бозорлар, тижорат дўконлари, хизмат кўрсатиш шоҳобчалари, савдо мажмуалари ва комплексларида кирим ҳужжати йўқ товарларни сотаётган тадбиркорларга огоҳлантириш хатлари бериш бошланди. Ачинарлиси, ушбу ҳолат вилоятимиздаги бозорлар, тижорат дўконлари, савдо мажмуалари ва комплексларида авж олган.

Бунинг асосий сабаблари кўпроқ тадбиркорларимизнинг савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари хотирасига киритмаслик ва харидорларга харид чеки бермаслик ҳолатларида намоён бўлмоқда.

Хусусан, давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган мониторинг тадбирлари жараёнида ушбу ҳолатлар аксарият тадбиркорлар томонидан такрорланаётгани кузатилмоқда.

Мисол учун, куни-кеча Бухоро шаҳридаги «А.К» номли тадбиркорлик субъектида ўтказилган хронометраж тадбирида кирим ҳужжати бўлмаган товарлар савдога қўйилганлиги ҳамда  савдодан тушган маблағлар назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги кузатилди.

Шу боис, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси вилоятимизда фаолият олиб бораётган барча тадбиркорлардан кирим ҳужжати йўқ товарларни сотишни ва харид чекисиз савдо қилишни тўхтатишингизни талаб қилади. Акс ҳолда ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар учун қонунчиликда белгилаб берилган тартибда қатъий чоралар кўрилишини эслатиб ўтади.

 

БУХОРО ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ!

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.