MVI_8618.MOV_snapshot_00.03.268
May 8, 2019 0

КАСБДОШЛАР ЁДИ ҲАМИША ЁДДА

Posted by:Администратор onMay 8, 2019

Хотира бор экан, инсон умри мангуликка дахлдор. Ҳаёт оқар дарё, унга кимлар келиб, кимлар кетаверади.

Амма инсонлардан бу ёруғ оламда қоладигани фақатгина гўзал хотира. Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари 9-май Хотира ва қадрлаш куни арафасида сидқидилдан хизмат қилиб, соҳа тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ходимларнинг хотираларини ёд этиш, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишни мақсад қилишди

Юрт тинчлиги ва бугунги фаровон ҳаётимиз учун меҳнат қилган, шу йўлда жонини аямаган инсонлар номини эъзозлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳалқимизнинг асрий қадрияти ҳисобланади. Бу борада вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳамиша елкадош бўлиб, дунёдан ўтган сафдошлари хотирасини ёд этиб келишади. Куни-кеча вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти  давлат солиқ хизматида бир неча йиллар ишлаб ҳозирда бу дунёни тарк этган бир гуруҳ ходимлар Лола Сафарова, Шухрат Амонов, Улуғбек Искандаров, Бобир Зойиров, Санжар Остонов, Илхом Ахтамов, Жасур Камолов ҳамда Хикмат Жўраевларни ёд этиб уларнинг хонадонларида бўлишди. Уларнинг оила аъзоларига байрам муносабати билан Вилоят давлат солиқ бошқармасининг мукофотлари топширилди.

Дарҳақиқат, хар қайси элнинг бағрикенглиги ва олийжаноблиги олиб бораётган эзгу амаллари қаторида, ҳалқига, инсонларига кўрсатаётган эътибори билан баҳоланади. Бу юртда инсонлар ана шундай толега эга. Унда  ҳар бир кишининг жамиятда муносиб ўрни бор.

Албатта, кечаги кун сабоқларини олиш, халқимиз келажаги йўлида фидоийлик кўрсатган инсонларни борида қадрлаш, ўтганларни ёд қилиш, ҳаётимизни эзгулик нури билан ёритиб, бугунги куннида қадрига етишга чорлайди.MVI_8617.MOV_snapshot_00.06.489

MVI_8645.MOV_snapshot_00.12.979

Soliq vaqti 4-son.mp4_snapshot_02.25.278

MVI_8618.MOV_snapshot_00.03.268

MVI_8616.MOV_snapshot_00.03.210

MVI_8617.MOV_snapshot_00.06.489

MVI_8618.MOV_snapshot_00.03.268

MVI_8621.MOV_snapshot_00.10.143

MVI_8635.MOV_snapshot_00.02.480

MVI_8636.MOV_snapshot_00.17.758

MVI_8642.MOV_snapshot_00.18.439

MVI_8645.MOV_snapshot_00.12.979

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.