38454920_126232094972614_395119033973735424_n
Aprel 30, 2019 0

Концепция: Тошкент шаҳрида 49 минг 610 нафар фуқаро даромад солиғи тўловчисига айланди

Posted by:Администратор onAprel 30, 2019

Жорий йилдан янги солиқ концепцияси амалиётга жорий этилиши нафақат бизнес вакиллари, балки, оддий фуқаролар даромади ва иш билан банд бўлишига ҳам ижобий таъсир этиб, уларнинг турмуш тарзида бевосита акс этмоқда.

Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 12 фоиз миқдоридаги ягона ставкаси жорий этилгани, пенсия жамғармасига 8 фоиз миқдоридаги суғурта бадали тўлови бекор қилингани ҳамда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 12 фоизгача пасайтирилгани бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Масалан, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида турли соҳаларда ноқонуний равишда ишлаётган 49 минг 610 нафар фуқаро жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди. Яъни, тадбиркорлар янги солиқ концепцияси берган имкониятларни яхши англаган ҳолда норасмий ёлланган фуқаролар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномасини рамийлаштирмоқда. Натижада, солиқ базаси кенгаймоқда.

Қайд этиш жоизки, давлат солиқ хизмати органлари томонидан жойларда амалга оширилаётган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамасдан фуқароларни ноқонуний равишда ишга жалб қилиш ҳолатлари учрамоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида фаолият юритаётган умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган кўздан кечириш тадбирларида 15 нафар фуқаро меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётгани аниқланди.

Ҳудди шунингдек, пойтахтимизнинг Миробод тумани, Афросиёб кўчасида жойлашган савдо дўкони фаолияти ўрганилганида, қоғозда бошқаю, амалда эса ўзгача ҳолат эканлиги маълум бўлди. Яъни, харидорлар билан гавжум савдо дўконида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган ҳисоботларда кўрсатилмаган 22 нафар фуқаро норасмий равишда ишлаётгани аниқланди.

Маълумот учун айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган кўздан кечириш, тушунтириш ва тарғибот тадбирлари натижасида саноат корхонларида ишлаётган 21 минг 140 нафар, қурилиш корхоналаридаги 5 минг 80 нафар, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхонарида 8 минг 853 нафар, транспорт ва хизмат кўрсатиш корхоналарида фаолият юритаётган 1 минг 869 нафар, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан норасмий равишда ёлланган 1 минг 935 нафар ва бошқа корхоналарда ишлаётган 10 минг 733 нафар фуқаро жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўловчисига айланди.

Эндиликда, ушбу фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатлари қонун доирасида ҳимояланиши билан бирга, уларнинг келажаги учун замин ҳозирланди. Яъни, кексайганда нафақага чиқишда ортиқча муаммолар пайдо бўлмайди, аксинча улар расмий фаолият юритганликлари эвазига янада кўпроқ нафақа олади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ишга жалб этилган фуқароларга «конверт» усулида ҳақ тўланиши йўл қўйманг. Унутманг сиз ўзингизнинг инсофли ҳатти- ҳаракатингиз билан давлатимиз равнақига ҳисса қўшган бўласиз!

 

Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.