photo_2019-04-30_13-01-08
Aprel 30, 2019 0

Бухорода солиқ конунчилиги бузилишлари бурчни бажариш орқали камайтирилмоқда

Posted by:Администратор onAprel 30, 2019

Бурч жуда шарафли ва шу билан бир қаторда масъулиятли ишдир

Ҳеч кимга сир эмас бугун барча жойларда солиқ қонунчилиги тарғиботи турли усулларда кенг ташвиқот қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, солиқ тўловчиларимизнинг билим ва малакасини оширган ҳолда уларни солиқ тўловларига онгли муносабатда бўлишга чорлашдир. Негаки, юртимиздаги бугунги ўзгаришлар, шаҳару қишлоқларимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида маданиятли солиқ тўловчиларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Яширмаймиз, ўтган йилларда ёшлар ўртасида солиқ тушунчаларини шакллантириш, улар ўртасида солиқ маданиятини юксалтириш масалалари эътибордан четда қолган эди. Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам талаб даражасида эмас эди. Бухоро вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жойларда турли ёшдаги фуқаролар ўртасида олиб борилган сўровномаларда ҳам ушбу фикрларимиз ўз исботини топди.

Халқимизнинг оғирини енгил этишни муқаддас бурч деб билиш
ҳар-биримизнинг вазифамиздир

Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси “ҳечдан кўра кеч” ва “билим олишнинг эрта кечи йўқ” нақлига амал қилган ҳолда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежларда ҳамда олий ўқув юртларида ёшларнинг солиқ ҳақидаги тушунчаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратмокда. Уларга бўлажак солиқ тўловчилар учун зарур эслатмалар ҳам тарқатилмоқда. Учрашувларда йиғилганларга юртимизда амалга оширилаётган оқилона сиёсатдан келиб чиқиб, давлат солиқ идоралари бугунги кунда жазоловчи орган эмас, балки солиқ тўловчиларнинг ҳамкори сифатида фаолият олиб бораётгани етказилмоқда. Ўз навбатида жамиятдаги турли хил ҳуқуқбузарликлар, муаммо ва камчиликларни бартараф этишда ҳар бир инсон ватанпарварлик позициясини намоён этиши ва жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги айтиб ўтилмоқда.
Шу мақсадда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан вилоятимиз талаба ёшларининг солиқ маданиятини юксалтириш, уларга 2019 йилда амалиётга жорий қилинган солиқ ислоҳотларини етказиш ва Президентимизнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси доирасида ёшларнинг вақтини унумли ташкил этиш мақсадида давлат солиқ бошқармаси масъуллари ходимлари томонидан жорий йилнинг 19 апрелидан бошлаб бир ой муддатда белгиланган тартибда вилоятимизнинг барча олийгоҳларида иқтисодий тренинг дарслари ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай иқтисодий тренинг дарсларнинг навбатдагиси куни-кеча Бухоро давлат университетида ҳам ўтказилди. Учрашувда талаба ёшларга соха мутахассислари томонидан 2019 йилда солиқ сиёсатига  киритилган ўзгаришлар кенг тушунтириб ўтилди.
Тадбирда ёшларга харид чекининг аҳамияти ва уни  талаб қилиб олиш аслида солиқ маданиятимиз юксаклигидан далолат беришини ҳамда унинг турмушимизда тутган ўрнини тушунтириб бердилар.

Тўлаган солиқларимизнинг 86 фоизи ўзимизга қайтариб бериладими?

Давлат солиқ хизмати ходимлари талабалар билан ўзаро мулоқотга киришиб, уларга мавзуга  оид тарқатма тарқатма материаллар орқали фуқароларимиз тўлаган солиқларнинг 86 фоизи уларнинг ўзларига қайтариб берилаётгани аниқ мисоллар кесимида исботлаб берилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда  Бухоро вилояти мусиқали драмма театри актёрлари ва вилоятимизнинг таниқли сухандонлари ўзларининг чиқишларида солиқ тўловлари бу бизнинг давлатимиз иқтисодий ривожи йўлидаги ҳамда фаровон турмушимиз учун шахсий инвестициямиз эканлигини таъкидладилар.  Шунингдек, ижодкорлар шеърий ва саҳнавий чиқишларида бўлажак ёшларни солиқ тўловларига онгли муносабатда бўлишга, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўзларининг солиқ маданияти юксак харидор эканлигини намоён этиб, харид чекини талаб қилишга чорладилар.
Қизғин савол жавобларга бой бўлган учрашувда давлат солиқ хизмати ходимлари талабаларни фаолликка чорлаб, ҳар бир талабага амалга оширган кунлик харидлари учун олган чек суммасини ўртача 0,03 га кўпайтириб, тўланаётган солиқ суммасини аниқлашни ўргатдилар.
Бу билан уларга ватанимизнинг иқтисодий ривожланишида оддийгина харид чекини талаб қилиб олиш орқали ҳам ҳисса қўшиш мумкинлигини исботлаб бердилар. Бу каби учрашувлар вилоятимизнинг барча олийгоҳларида давом эттирилмоқда. photo_2019-04-30_13-01-02

photo_2019-04-30_13-01-03

photo_2019-04-30_13-01-08

photo_2019-04-30_15-37-19

photo_2019-04-30_15-37-24

photo_2019-04-30_15-37-26

photo_2019-04-30_15-37-31

photo_2019-04-30_15-51-48

Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи,
Б.Файзиев.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.