photo_2019-04-30_10-11-09
Aprel 30, 2019 0

ЭКСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ – БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ

Posted by:Администратор onAprel 30, 2019

Давлатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, фуқароларимизнинг тадбиркорлик салоҳиятларини ривожлантиришда божхона органлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Шу ўринда тизим фолиятини таҳлил этадиган бўлсак, божхона органлари нафақат юртимиз иқтисодий манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш йўлида шу билан биргаликда, экспорт кўрсатгичларининг яхшиланишини кўзлаб доимо ҳаракатдалар. Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган пресс-турнинг ҳам “Экспортни ривожлантириш ва Республика иқтисодиётини мустаҳкамлашда божхона органларининг тутган ўрни ” дея номланиши ҳам бежиз эмас. Зероки, экспортни қўллаб-қувватлаш ҳар бир корхона ва ташкилот  олдида турган муҳим вазифалардандир.

Вилоятда фаолият кўрсатувчи оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтган пресс-турда божхона бошқармаси масъуллари соҳадаги ўзгаришларни бевосита назария ва амалиёт уйғунлигида таништириб боришди. Тадбирнинг биринчи қисмида божхона органларини янада ислоҳ қилиш мақсадида амалиётга жорий этилаётган янги тартиблар борасида сўз борди.

Шу  билан биргаликда, экспорт салмоғини  юксалтиришда  божхона органларининг олдида турган муҳим вазифалар журналистларга бирма-бир тушунтирилди.  Пресс-турнинг назарий қисмида  давлатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва бюджет тушумларининг  ундирилишида божхона органларининг ўрни ва юртимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида божхона органлари томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ҳам божхоначилар назаридан четда қолмади.

Пресс турнинг амалий қисмида эса,  матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари Бухоро ташқи иқтисодий фаолият божхона постига  ташриф буюришди. У ерда божхона органларида жорий этилган Хавфни бошқариш тизимининг аҳамияти ва афзалликлари   борасида кенг қамровли маълумотларга эга бўлишди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Хавфни бошқариш тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5414-сон Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий этилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5582-сон Фармони билан Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими  тўлиқ режимда ишлаб чиқилди. Ўтган 2018 йил 1 декабрдан бошлаб, “сариқ” ва “қизил” йўлаклар ишга туширилган бўлса, жорий йилнинг  1 мартидан эътиборан, “яшил” ва “кўк” йўлаклар иш бошлади.

Пресс тур давомида журналистлар  вилоятда фаолият кўрсатув текстил ишлаб чиқаришга ихтисослашган  корхоналарга ташриф буюриш асносида, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни, маҳсулотлар сифати ва харидоргирлиги, экспорт салоҳияти билан яқиндан танишиб боришди.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бўлиб ўтган пресс-турда журналистлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари божхона соҳасида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олиш билан бир қаторда соҳа фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш учун керакли билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

 photo_2019-04-30_10-11-09

photo_2019-04-30_10-11-10

photo_2019-04-30_10-11-14

Бухоро вилояти божхона

бошқармаси матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.