photo_2019-04-29_12-29-34
Aprel 29, 2019 0

Бугунги халқчил сиёсат оддий инсонлар корига яраяпти

Posted by:Администратор onAprel 29, 2019

Ҳозирги кунда жойларда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Куни-кеча Олот туманида мазкур ҳудуд аҳолиси билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги барча сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида 70 нафарга яқин фуқаро 4-сектор раҳбарига ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратиш каби масалалар билан мурожаат қилди.
– Олот тумани Шайхлар маҳалласида яшайман, – дейди фуқаро Жобир Бобоев, – 4-сектор раҳбарига ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш учун унга туман ҳудудидан ер майдони ҳамда имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдим. Мени хурсанд қилгани, вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбари Ш.Ашуров бошламоқчи бўлган тадбиркорлик фаолиятимни қўллаб-қувватлаб, муаммомни бартараф этиш учун шу жойнинг ўзида менга масъул ходимларни бириктириб қўйди. Шу ернинг ўзида банк ходимларига имтиёзли кредит олиш учун дастлабки ҳужжатларни тақдим этдим.
Мулоқот доирасида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, ногиронлиги бўлган бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламалари топширилди.
– 55 ёшли опам Ҳалима Қурбонова кўп йиллардан буён юра олмайди, – дейди фуқаро  Жамила Қурбонова.  – Тўғриси, ногиронлик аравачасига муҳтож бўлсак-да, биздан ҳам аҳволи оғирроқ кишилар бордир деб уни сўрашга уялардик. 4-сектор ишчи гуруҳи оиламиз шароитини ўргангач, бизга ногиронлик аравачаси берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини билдиришганди.  Бугунги сайёр қабулда бизга ана шу ногиронлик аравачаси топширилди.
Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг 7 таси шу жойнинг ўзида қаноатлантирилган бўлса, 3 та масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Алоҳида ўрганиш ва вақт талаб қиладиган муаммолар туман ва вилоят миқёсидаги йўл хариталарига киритилиши белгилаб олинди.
photo_2019-04-29_12-29-07

photo_2019-04-29_12-29-10

photo_2019-04-29_12-29-18

photo_2019-04-29_12-29-28

photo_2019-04-29_12-29-34
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи,
 Баҳодир Файзиев.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.