222
Aprel 15, 2019 0

«Elektron soliq xizmatlari – my.soliq.uz» портали солиқ тўловчиларга ҳар томонлама ёрдам беради

Posted by:Администратор onAprel 15, 2019

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси томонидан 2016 йилда «Elektron soliq xizmatlari – my.soliq.uz» янги порталининг ишга туширилиши тадбиркорлик субектларига катта имкониятлар яратиб берди.
Бугунги кунда, портал орқали 31 та электрон давлат xизматлари, шу жумладан, 18 та интерактив ва 13 та аxборот электрон xизматларидан юридик ва жисмоний шаxслар фойдаланмоқдалар.
Порталда солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ барча масалаларни электрон шаклда хал этишга мўлжалланган юридик ва жисмоний шаxсларнинг «shaxsiy kabinet»лари янада қулай кўринишда қайта ишлаб чиқилган
Таъкидлаш жоизки, ушбу xизматлар куннинг 24 соати давомида узлуксиз ва бепул ишламоқда.
Шунингдек, портал орқали солиқларни мустақил равишда ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва солиқ декларацияларини юбориш, расмий тушунтиришлар ва 14 xил турдаги маълумотномаларни олиш мумкин. Корxонанинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари рўйxати билан танишиш, солиқларни реал вақт (онлайн) режимида тўлаш, корxонага юборилган огоҳлантириш xабарномалари тўғрисида тезкор xабардор бўлиш, фуқароларга ҳисобланган суғурта бадалларини кўриш каби 10 дан ортиқ янги имкониятлар ҳам яратилган.
Мазкур портал ёрдамида тадбиркорлик субектлари барча турдаги солиқлар ва бошыа мажбурий тўловларни онлайн режимида тўлашлари мумкин. Бунинг учун электрон рақамли имзо калити орқали шаxсий кабинетга кириб, солиқ турини танлаш ва тўлов суммасини кўрсатиб, «тўлаш» тугмасини босиш кифоя. Корxонанинг электрон тўлов топшириыномаси банкка автоматик равишда етказилади ва шу заҳотиёқ тўлов амалга оширилиб, солиқ тўловчининг шаxсий карточкасига қайд этилади.
Солиқ тўловчилар учун интерактив xизматлар ёрдамида мустақил равишда ҳисобланган, жисмоний шаxсларга тегишли бўлган мол-мулк ва ер обектлари учун солиқларни «Click», «MBank» ҳамда «U-Pay» xизматлари воситасида уй ёки кабинетдан чиқмаган ҳолда тўлаш имкониятининг яратилганлиги солиқ тўловчиларни солиқ мажбуриятларини бажариш учун банк ёки солиқ органларига ташриф буюриш билан боғлиқ оворагарчиликлардан xалос этади.

Ш.Бабаев,
Бухоро вилояти ДСБ масъул ходими.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.