photo_2019-04-16_11-18-22
Aprel 12, 2019 0

Аҳолининг муаммоларига 4 сектор раҳбарлари томонидан жойида ечим топилмоқда

Posted by:Администратор onAprel 12, 2019

Аҳоли билан беъвосита мулоқот қилиш ва ечимини кутаётган масалаларга жавоб топиш мақсадида куни-кеча  Бухоро шаҳридаги марказий истироҳат боғида тўрт сектор раҳбарларининг  навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Ҳудудларда ишсизлар сонини камайтириш, ногиронлиги бор шахсларга кўмак бериш, тадбиркорлик фаолиятини бошловчиларга секторларлар кўмагида банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар ҳамда уларга ечим топиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу сайёр қабулларда кўп йиллардан бери фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганилиб, уларга жойида имкон қадар масалалари ҳал бўлишига эришилмоқда.

Мурод Дилов Когон тумани Ўба-чўли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. У сайёр қабулда 4-сектор раҳбарига мурожаат қилиб банкдан имтиёзли кредит олишга ҳамда ушбу маблағлар эвазига 10 сотихли ўз томарқасига иссиқхона қуриш нияти борлигини айтди. 4-сектор раҳбари томонидан Мурод Диловнинг қилган мурожаати ўрганилиб унга кредит маблағлари эвазига сектор кўмагида хонадонида асалари уялари етказилиб берилиши ҳамда томарқасидан самарали фойдаланиш мақсадида иссиқхона қуриб берилишига келишиб олинди.

Сектор раҳбарлари томонидан аҳолига ёрдам бериш, уларга тадбиркорликни ўргатиш ва шу орқали аҳоли даромадларини оширилишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Сайёр қабулда 4-сектор раҳбарига мурожаат килган Муяссар Саиджонованинг ҳам муаммоси шу жойнинг ўзида ҳал этилди.  Маълум бўлишича, Муяссар Саиджонованинг турмуш ўртоғи Бахтиёр Тошев бир нечча йиллардан бери эркин юришга қийналади. Шу мақсадда у сайёр қабулда турмуш ўртоғига ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилди.

Сайёр кабулда Бухоро туманидан ташриф буюрган Оллоберди Сариевнинг иштирок барчани кувонтирди. Оллоберди Сариев набираси Нилуфар Оллобердиев 7 синф ўқувчиси. У ўқишдан бўш вақтларида теквандо спорт тури билан шуғулланиб келади. Чет давлатда ўтказилган ёшлар ўртасидаги теквандо мусабоқасига қатнашиш  ва  бориб келиш мақсадида Оллоберди Сариев  бир неча вақт олдин  4-сектор раҳбарига ушбу харажатларга ёрдам бериш мақсадида  мурожаат қилган эди.  Қилган мурожаати ҳал бўлиб, Нилуфар Оллобердиев мусабоқада қатнашиб кумуш медали билан юртимизга қайтди. Бобоси хурсандчилигини яширолмай сайёр қабулда 4-сектор раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шу куни сайёр қабул жараёнида 4-сектор рахбари – вилоят давлат солик бошкармаси бошлигига фукаролардан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Этиборлиси, аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда ҳал этилишига эришилди.photo_2019-04-16_11-18-22

photo_2019-04-16_11-18-28

photo_2019-04-16_11-18-31

 

 

А.Очилов

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.