shilgan_iymat_soli_i_t_lovchilari_soni_bir_chorakda_5_barob
Aprel 8, 2019 0

Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони бир чоракда 5 баробарга кўпайди

Posted by:Администратор onAprel 8, 2019

Давлат солиқ хизмати органлари солиқ ислоҳотларининг янги даврида қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини ва солиқ ҳисоботларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига қараганда, ҳисобот шаклларининг 9 та иловаси 5 тага камайтирилган бўлса, ҳисобварақ-фактураларнинг электрон кўриниши синов тариқасида Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қўлланилмоқда.
Натижада жорий йил биринчи чораги якунларига кўра, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 5 баробарга кўпайиб, 35 мингтага етди. Ушбу солиқ орқали тушган маблағлар 5,2 трлн. сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошди.
Шу билан бирга, жорий йилдан қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтган 26 мингта янги солиқ тўловчи субъектларнинг 7,4 мингтаси ҳисоботларини ноль ва 5,5 мингтаси манфий суммада тақдим этган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 апрел куни 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг самарали ва содда механизмлари ишлаб чиқилмаганлиги танқид қилинган эди.
Ҳозирда қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини тўлиқ автоматлаштириш ва тадбиркорлик субъектларига қулай рақобат шароитини яратиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Жаҳон банкининг экспертлар гуруҳи билан биргаликда иш олиб борилмоқда.
Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.