photo_2019-03-29_08-53-33
Mart 29, 2019 0

ФИКРЛАР ХИЛМА- ХИЛЛИГИ ТАШАББУСГА УНДАЙДИ

Posted by:Администратор onMart 29, 2019

2019 йил 28 март  куни “Оила” ИАТ маркази Бухоро вилоят бошқармаси Когон туман бўлимининг янги биноси  тантанали очилиш маросими “Оилага эътибор—ўзлигимизга эътибор” мавзусидаги амалий семинарга уланиб кетди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” ИАТ Маркази раҳбари Д.Ғ.Тошмуҳаммедова  оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда,  бугун Бухоро вилоятида оилаларнинг ижтимоий –маънавий муҳити, демографик ҳолати, аҳоли саломатлиги, миллат генофондига таъсир этувчи салбий омиллар, миграция оқибатида азият чекаётган болалар, ажримларни келтириб чиқараётган туб сабабларни аниқ , асосланган фактлар асосида танқидий таҳлил қилиб берди. Шунингдек, Республика “Оила” Маркази бўлим бошлиғи психология фанлар номзоди, доцент Ф.А.Акрамова “Оила”ИАТ маркази туман бўлимлари раҳбарлари билан юзма-юз суҳбатлашиб,  мамлакатимиз президентининг 2018 йил 2 февралда қабул қилган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5325-сонли Фармони, 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3808-Қарори  ва тизимга оид бошқа қонуности меъёрий ҳужжатлар ижроси ва самарадорлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бухоро азалдан аҳли донишлар, пирлар, авлиёлар юрти. Қизғин суҳбат, эркин мулоқот асосида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий тараққиётида ҳам бунёдкор ва фидойи, салоҳиятли кадрлари билан Бухоро бугунги кунда ҳам муносиб мавқега эга эканлиги эътироф этилди. Шу нцқтаи назардан

Республика “Оила” ИАТ маркази  раҳбари Д.Ғ.Тошмуҳаммедова

Ҳудудлар  характер хусусиятидан келиб чиқиб Когон туманида “Оила” маркази туман бўлими томонидан тайёрланган демографик ҳолат, жиноятчилик ва ижтимоий муаммолар  таҳлилий кўрсаткичлар харитаси асосида туман марказидан узоқ масофада жойлашган  чекка қишлоқларда “Оила ҳимояси”  ижтимоий таянч пунктлари  фаолиятини йўлга қўйиш, Ғиждувон туманида “Келин танлаш санъати”, Вобкент туманида “Қайноналар мактаби”очиш бўйича янги лойиҳалар устида ишлаш таклифини билдирди.

Дебат тарзида ташкил этилган тадбирда медиация ва ижтимоий иш йўналишида миграция туфайли қийналаётган  болалар билан ишлаш, ижтимоий иш ходимининг касбий салоҳияти бўйича тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбирда Когон туман ҳокими,хотин-қизлар қўмитаси раиси, маҳаллаларнинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий- ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Моҳира Шакарова,

“Оила” ИАТ Бухоро вилоят бошқармаси бош мутахассиси

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.