1
Mart 29, 2019 0

Бухорода “Китобхон шаҳар” номли эркин ва очиқ кутубхона ташкил қилинди

Posted by:Администратор onMart 29, 2019

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 19 март куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Шунингдек, Бухоро вилоят прокурори секторида “Китобхон шаҳар” номли эркин ва очиқ кутубхона ташкил қилиниб, унда прокуратура органлари ходимлари томонидан иҳтиёрий равишда тақдим этилган 4700 дан ортиқ адабий-бадиий, маьрифий ва илмий-оммабоп энг сара адабиётлар жамланди.

Китобхонлар мазкур кутубхонадан хеч қандай расмиятчиликсиз
(бирор-бир ҳужжат тақдим қилмасдан) очиқ тарзда фойдаланишлари йўлга қўйилди ҳамда ўқиш истагида бўлган китобни шахсий кутубхонасидаги (ўқилган ёки ҳар қандай) китобни қолдирган ҳолда ёки бўлмаса беғараз олиб кетишга имконият яратилди.

Шунингдек, Когон шаҳар, Ғиждувон, Қоракўл ва Когон туман прокурорларининг секторларида ҳам шу каби кутубхоналар ташкил қилинди.2

4

5

6

7

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.