8755f040d200177d0c531df8ea8d626c_320x200
Mart 22, 2019 0

Якка тартибдаги тадбиркорликка оид низом давлат рўйхатидан ўтказилди

Posted by:Администратор onMart 22, 2019

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳамда товар чеклари китобчасини юритади.

Назорат-касса машиналарини қўлламасдан фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркор товар чеклари китобчасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши керак.

Ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар уларни тўғрилигини тасдиқлаш учун, у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.

Қуйидагилар товарларнинг сотилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади:

назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи;

пластик карточкалар орқали тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари;

товар чеклари китобчаси.

Ҳисобга олиш китобига маълумотлар кунлик киритилади.

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилади.

Календарь йилида товарларни реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўлайди.

Тушумлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор товар айланмалари бўйича ҳисоботларни чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этиши лозим.

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.