IMG_20190314_153221
Mart 18, 2019 0

Фарғонада 4-сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Posted by:Администратор onMart 18, 2019

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланиб улгурди. Ушбу жараён ҳар бир давлат ташкилотига қўшимча масъулият юклайди, ҳар бир раҳбарнинг халқ дарди билан яшашига, муаммолар ечимини излашига ундайди.

Ҳудуддаги аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга мақбул ечим топиш, шунингдек, худудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилиш ҳамда коррупцияга оид хуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида вилоятдаги шаҳар ва туманларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти, 4-сектор томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

2019 йилнинг ўтган даврида ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида  фуқароларимиздан жами 85 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 44 тасида кўрсатилган масалалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Ана шундай мурожаатлардан бири Қўқон шаҳридаги Қашқадарё кўчасида истиқомат қилувчи Э.Каримовадан келиб тушган бўлиб, ушбу фуқаро онаси Л.Ғаффорова учун ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган. Мазкур ҳолат вилоят давлат солиқ бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, Данғара тумани Тайпоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Эрқўзиева турмуш тарзи оғирилиги сабабли 3 нафар эгизак фарзандаларини боқишда қийналаётганлиги учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Сайёр қабулда келиб тушган ушбу мурожаат ҳам кўриб чиқилиб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, қатор озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 41 тасида кўрсатилган масалалар Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан қисқа фурсатларда ўз ечимини топиши учун тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга юборилди.

 

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.