photo_2019-03-16_12-43-32
Mart 16, 2019 0

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида эҳсон дастурхони ёзилди

Posted by:Администратор onMart 16, 2019

21-март — Наврўз байрами муносабати билан мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқларида байрам дастурлари ўтказилмоқда.
Бугун эрта тонгдан Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳам ушбу байрамга бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда вилоят давлат солиқ хизмати органларида узоқ йиллар меҳнат қилиб айни пайтда нафақа гаштини сураётган қариялар ва фахрий меҳмонлар байрамона тузалган дастурхон атрофига таклиф этилди.
Дастлаб эҳсон дастурхони ёзилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Меҳмонларга сумалак ва ўзбек миллий таомларидан ҳалим улашилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўзбек миллий тароналари ва рақсларидан баҳраманд бўлдилар.
Тадбирда, йиғилганлар  қўлларини дуога очиб, юртимиз тинч ва обод, xалқимиз турмуши бундан-да фаровон бўлишини ният қилдилар.
Тадбирдан сўнг меҳмонлар давлат солиқ хизмат ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

photo_2019-03-16_12-43-28

photo_2019-03-16_12-43-32

photo_2019-03-16_12-43-35

photo_2019-03-16_12-43-38

photo_2019-03-16_12-43-40

photo_2019-03-16_12-43-44

photo_2019-03-18_12-38-31

photo_2019-03-16_12-43-50

Б.Файзиев.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.