4
Mart 15, 2019 0

Ватанимизнинг иқтисодий ривожланишида харид чекини талаб қилиб олиш орқали ҳам ҳисса қўшиш мумкинлигини биласизми?

Posted by:Администратор onMart 15, 2019

Айни пайтда Бухорода вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан фуқароларимиз ўртасида харид чекининг аҳамияти ҳақида cўровнома ўтказилмоқда.  
Афсуски, ўтказилган сўровларимиз шуни кўрсатмоқдаки, аксарият аҳолимиз харид чекини талаб қилиб олишмайди. Шунингдек, харидорларимиз ана шу оддийгина кўринган харид чекини талаб қилмаслик қандай оқибатларга олиб келишини билишмайди.
Куни-кеча вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Бухоро Давлат университетида талабалар ўртасида ўтказилган сўровномада ҳам ушбу фикрларимиз ўзининг исботини топди.
Шу боис, вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари мазкур олий ўқув юртида талаблар билан учрашув ташкил этиб, ёшларга харид чекини талаб қилиб олиш аслида солиқ маданиятимиз юксаклигидан далолат беришини ҳамда харид чекининг аҳамияти ва унинг турмушимизда тутган ўрнини тушунтириб бердилар.
Тадбирда давлат солиқ хизмати ходимлари талабалар билан ўзаро мулоқотга киришиб, уларга мавзуга  оид тарқатма тарқатма материаллар орқали фуқароларимиз тўлаган солиқларнинг 86 фоизи (Ривожланган давлатларда 72 фоизни ташкил этади.) уларнинг ўзларига қайтариб берилаётгани аниқ мисоллар кесимида исботлаб берилди.
Тадбирда фуқароларимизнинг харид чекини талаб қилиб олмасликлари оқибатида кўплаб тадбиркорларимиз томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида амалга оширилган пуллик хизматларидан тушган нақд пуллар учун харид чеки берилмаётгани, бунинг натижасида кунлик савдо тушумини яшириш ҳолатлари ҳамон давом этаётгани таъкидланди.
Учрашувда давлат солиқ хизмати ходимлари талабаларни фаолликка чорлаб, ҳар бир иштирокчига амалга оширган кунлик (ойлик, йиллик) харидлари учун олган чек суммасини ўртача 0,03 га кўпайтириб, тўланаётган солиқ суммасини аниқлашни ўргатдилар.
Бу билан уларга ватанимизнинг иқтисодий ривожланишида оддийгина харид чекини талаб қилиб олиш орқали ҳам ҳисса қўшиш мумкинлигини исботлаб бердилар.

4

5

6

7

8

Баҳодир Файзиев,

Бухоро вилояти ДСБ
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.