38454920_126232094972614_395119033973735424_n
Mart 15, 2019 0

Бухорода норасмий фаолият юритаётган ишчиларни легаллаштиришга қаратилган ўзига хос акция эълон қилинди

Posted by:Администратор onMart 15, 2019

Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилаётган мазкур акциянинг эътиборли томони шундаки, унда иштирок этувчилар, яъни фаолиятини 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб қонунийлаштирган норасмий ишчилар, тадбиркорлар ва иш берувчиларга қимматбаҳо ютуқлар топширилади.
Акция жамғармасига кўра,
200 та дазмол,
200 та мобил телефони,
150 та чанг ютгич,
100 та электр чойнак,
100 та микро тўлқинли печ,
100 та телевизор,
100 та музлатгич ва 50 та велосипедлар иштирокчилар учун совға сифатида ҳозирлаб қўйилган.
Мазкур акцияда
2019 йилнинг 1  мартидан бошлаб норасмий меҳнат фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда янгидан меҳнат шартномаси тузиш орқали қонунийлаштирганига камида 2 ой тўлган норасмий ишчилар;
янгидан давлат рўйхатидан ўтганига ёки фаолиятини тиклаганига камида 2 ой тўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар;
фаолиятини қонуний расмийлаштирганига камида 2 ой тўлган норасмий ишлаётган фуқароларнинг иш берувчиси иштирок этиши мумкин.
Олинган маълумотларга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятини қонунийлаштирган шахс меҳнат дафтарчаси ва паспортидан ҳамда  янгидан давлат рўйхатидан ўтган ёки фаолиятини тиклаган тадбиркорлар эса тадбиркорлик гувоҳномасининг нусхасини шунингдек, иш берувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга қабул қилинган ишчиларининг исми шарифи, СТИР рақами, ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги  бўйруқ нусхаси вилоятнинг ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига тақдим этилиши шарт.
Ушбу акция адашган ва хато қилган иш берувчилар, тадбиркорлар ҳамда меҳнат дафтарчасисиз фаолият юритаётган фуқароларимизни тўғри йўлга бошлашдаги янгича усули билан ҳам эътиборлидир.
Эслатиб ўтамиз, эълон қилинган акциянинг 1-тури жорий йил 5 июнь куни, 2-тури 4 сентябрь куни, 3-тури эса 6 декабрь куни бўлиб ўтади.
Б.Файзиев.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.