1
Mart 15, 2019 0

Қишлоқ аҳолисига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш уларга пул топишни ўргатиш – бош мақсадимиз

Posted by:Администратор onMart 15, 2019

Когон тумани давлат солиқ инспекцияси масъул ходимларининг 4-сектор ҳудудига кирувчи Когон тумани Ўба-чўли қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувлари самарали бўлди.
Унда 4-сектор масъуллари дастлаб йиғилганларга даромад топишнинг осон ва қулай усулларини тушунтирдилар. Хусусан, соха мутахассислари жалб қилинган ҳолда қишлоқ аҳолисига асаларичиликдан даромад олиш сирлари етказилди.
Шундан сўнг йиғилганларнинг ихтиёри ва имкониятидан келиб чиқиб, тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига 30 га яқин хонадонларга 2-3 тадан асалари қутиси олиб беришга келишиб олинди.
Тадбирга таклиф этилган вилоят асаларичилик уюшмаси раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунда 1 та асалари қутисини ташкил қилиш учун ўртача 600 минг сўм маблағ зарур экан. Хусусан, асалари оиласи ва қутисини сотиб олиш учун 350 минг сўм, зарур анжом ва жиҳозларни харид қилишга 188 минг сўм, хом ашё, керакли материал ва дори воситалари учун 62 минг сўм маблағ лозим бўлади. Агар ҳар бир қутида ўрта ҳисобда 8-10 та рамка асал бўлса, бу бир дона рамкадан ўрта ҳисобда 2,5-3 кг, ҳар бир қутидан эса 20-25 килограмм асал олиш имконини беради. Бу ҳар бир оила учун камида 1-1,5 (миллион) қўшимча даромад деганидир.
Тадбирда ҳовлисида икки-уч асаларилар оиласини боқувчиларга уни парваришлаш тартибини ўргатиш мақсадида вилоят асаларичилик уюшмасидан бир нафар мутахассис бириктирилди.
Таъкидланишича, ушбу мутахассис дастлабки 6 ой давомида асалари оиласини боқувчиларнинг уйига бориб, уларга асалариларни мустақил парваришлашни ўрганиб, яхши натижаларга эришгунларича яқиндан ёрдам беради.
Эътиборлиси, давлат раҳбарларининг қишлоқ аҳолиси билан учрашиб уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, пул топишни ўргатиш керак бўлса етиштирган маҳсулотларини сотишгача бўлган жараёнларда уларга кўмаклашилаётгани аҳолимизни хурсанд қилиш билан бирга одамларимизнинг давлатимизга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

 

1

2

3

Баҳодир Файзиев,
Бухоро вилояти ДСБ
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.