3
Mart 9, 2019 0

Тадбиркорга тўғри йўл кўрсатилиши натижасида унинг корхонасидаги 89 нафар ишчининг ҳақ-ҳуқуқи шу куннинг ўзида тикланди

Posted by:Администратор onMart 9, 2019

Куни-кеча давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан Бухоро шаҳри ҳудудида ўтказилган паспортлаштириш тадбири болалар кийим бошларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “BURDA LYUKS TEKSTIL” ҳамда “ART SPORT FASHION” корхонасида ҳам ўтказилди.
Бир қарашда мазкур корхоналар фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорнинг уддабуронлигига ҳавасингиз келади. Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бежиримлиги ва сифати ҳам бозорбоп. Аммо, ҳукуматимиз томонидан берилаётган имконият ва енгилликлардан унумли фойдаланиб, тобора иқтисодий имкониятини мустаҳкамлаб олаётганига қарамай, ушбу тадбиркорнинг солиқдан қочишга уринаётгани таажжублидир.
Аниқроғи, бир жойнинг ўзида “BURDA LYUKS TEKSTIL” ҳамда “ART SPORT FASHION” корхоналари фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор Истам Амонов жами  89 нафар ишчини ишга норасмий ёллаб, уларга “конверт” усулида ойлик маоши тўлаб келаётган  экан.
– Ўтказилган паспортлаштириш тадбирида давлат солиқ хизмати ходимлари менга норасмий тарзда ишга ёлланиб, “конверт” усулида ҳақ олиб келаётган фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш лозимлигини тушунтириб ўтдилар, – дейди корхона раҳбари Истам Амонов. – Акс ҳолда ушбу фуқаролар норасмий ишлаш натижасида ўз вақтида пенсияга чиқа олмасликлари, чиққанларида ҳам жуда кам, бошқаларга нисбатан 3–4 баробар кам пенсия олишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.
Эътиборлиси, тадбиркорга берилган маслаҳатлар ва тўғри йўл кўрсатилиши натижасида Истам Амонов корхонасидаги камчиликларни тузатиб,  тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириб қўйди.
Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан корхона раҳбарига тегишли тартибда профлактик суҳбат ўтказилгандан сўнг 89 нафар ёнланма ишчиларнинг қонуний манфаатлари тикланиб уларни доимий иш билан бандлиги таъминланди.
– Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан 6 000 (минг) дан ортиқ тадбиркорлик субъектларида паспортлаштириш тадбирлари ўтказилди, дейди – Бухоро шаҳар ДСИ масъул ходими М.Жўраев. – Олиб борилган тадбирларда жами 1200 га яқин фуқаролар ишга норасмий ёлланиб, “конверт” усулида ойлик маоши олиб келаётганлиги аниқланиб, 350 яқин ишчиларнинг ҳуқуқий манфаатлари ва ҳақ ҳуқуқлари шу жойнинг ўзида тикланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур тадбирлар хўжалик субъектларини текшириш билан умуман боғлиқ бўлмасдан, асосий мақсад – тадбиркорларга солиқ қонунчилигига риоя этишларида кўмак ва маслаҳат беришдан иборатдир.1

2

3

Б.Файзиев,
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқуий ахборот шўъбаси бошлиғи.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.