index-4
Mart 5, 2019 0

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!

Posted by:Администратор onMart 5, 2019

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2018 йил давомида олган:

мулкий даромадлари, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса,

фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари;

асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;

икки ёки ундан кўп манбадан олинган даромадлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари ҳамда,

солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари юзасидан 2019 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишлари лозим.

Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига:

шахсан ташриф буюрган ҳолда ёки ишончли вакил орқали;

почта хизматидан фойдаланиб, буюртма хат орқали;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий www.soliq.uz сайтидаги «Электрон солиқ декларациялари» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси 3-қисмига асосан жарима солишга сабаб бўлади.

Шундай экан солиқ декларацияларини 1 апрелдан кечиктирмай топширишни унутманг !

 

              БУХОРО ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.