2
Mart 2, 2019 0

Сув солиғи жорий этилиши тадбиркорлик субъектларига ҳеч қандай молиявий қийинчилик туғдирмайди

Posted by:Администратор onMart 2, 2019

Мамлакатимизда аграр соҳани, қолаверса, иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлган саноатни ривожлантириш сув ресурслари билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш ҳолатига бевосита боғлиқдир. Сув солиғи ставкасининг кўтарилиши тадбиркорлик субъектларига молиявий томондан қандай таъсир ўтказмоқда.

– Бир кунда йигирмага яқин енгил автомобилларга хизмат кўрсатамиз, – дейди Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган автомобилларни ювиш учун мўлжалланган  “Тезкор авто сервис” корхонаси раҳбари Жамшид Бўронов. – Шахобчамизда битта енгил автомашина учун 20-30 литир сув сарф қилинади.

Кўриниб турибдики, автомобилларни ювиш учун мўлжалланган шахобчалар тўлайдиган солиқ сарфланаётган сув хажмига кўра кўп эмас ва  бу улар учун ҳеч қандай молиявий қийинчилик туғдирмайди. Сув – табиат инъоми. Ундан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан сув ресурсларидан рухсатсиз ва ҳисоб-китобсиз фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Аниқроғи, айрим автомобилларни ювиш шохобчалари томонидан мустақил равишда альтернатив қудуқ ўрнатилган бўлиб, сув ўлчагич асбоблари ўрнатилмаган ва давлат солиқ хизмати органларига сув солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаяпти. Ўз навбатида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати ходимлари автомобилларни ювиш шохобчаларида сув ўлчагич асбобларини ўрнатиш ва сув солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиши кераклиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Қисқа айтганда, сув солиғининг мавжудлиги эса ана шу бурчни ёдимизда сақлаб, тежамкорлик билан фаолият юритишимизга чорлайди. Қолаверса, солиққа тортиш механизми сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежаш омилларига риоя қилиш, сув истеъмоли ҳисобини юритиш билан бирга давлат бюджетига тегишли тўловлар ундирилишини ҳам таъминлайди.

 1

2

3

А.Очилов,

Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бош мутахассиси.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.