4
Mart 2, 2019 0

Ерга боқсак – у бизни боқади

Posted by:Администратор onMart 2, 2019

 Деҳқончиликда баҳорнинг бир куни йилга татийди.

Буни яхши англаган Ромитан тумани ҳокимлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг томорқадан қай даражада фойдаланаётганликларини ўрганмоқдалар.

Куни-кеча 4-сектори ишчи гуруҳи аъзолари ҳам туманнинг Шўробод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу ҳудудда яшовчи аҳолини баҳорнинг ҳар бир кунидан фойдаланган ҳолда томарқаларига тезроқ баҳорги экинларни экишга чақирдилар. Ёрдамга муҳтож оилаларга тегишли томарқа ерларини эса махсус техникалар ёрдамида экин экишга тайёрлаб бердилар.

Мазкур қишлоқда яшовчи Жумагул Жабборованинг ҳам томарқасидан экин экиб, даромад олиш истаги бор. Аммо, оилавий шароитидаги етишмовчиликлар сабабли, у 8 сотихли томарқасини экин ишларига тайёрлаш, айниқса, картошка уруғларини сотиб олишга қийналаётган эди.

4-сектори ишчи гуруҳи аъзоларининг унинг хонадонига кириб келишгани айни муддао бўлди. Эътиборлиси, ишчи гуруҳининг ёрдами билан Жумагул Жабборованинг муаммоси ҳам ҳал бўлиб, шу куннинг ўзида ушбу ер майдонига картошка уруғлари экиб берилди.

Жумагул Жабборованинг қишлоқдоши Бафо Адизов ҳам 3 сотихли томарқасига нима экишни, уруғ, кўчатни қаердан олишни билмай турган эди. Ишчи гуруҳи аъзолари, унинг ҳам томарқасида бўлиб, мавжуд муаммони тезда бартараф этдилар.

Асосийси,  Бафо Адизовнинг оилавий шароти, эҳтиёжи ва қўшимча даромад олиши инобатга олинган ҳолда унинг 3 сотихли томарқасига юқори ҳосил берувчи картошка уруғлари экиб берилди.

Бир сўз билан айтганда, 4-сектори ишчи гуруҳи аъзолари шу куни Шўробод маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юриб, аҳоли талаблари асосида уларга баҳорги экин ишларини бажаришда яқиндан кўмак бердилар. Қувонарлиси, бу ерда айни кунларнинг ҳар-бир соати деҳқончилик учун ғанимат эканлигини англаб, томарқасининг ҳар-бир қаричига уруғ қадаганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Шу ерлик Райим Турсунов ва Қодир Жалоловларнинг тартибга келтирилган ва баҳорги экин ишлари аллақачон тугатилган томарқасида бўлган киши бугун фуқароларимиз томарқа ер майдонларидан самарали фойдаланиб, қўшимча даромад олишга интилишлари кучайганлигини ҳис қилади. Албатта, ерга чўп суқсак, мева берадиган серҳосил заминимизга қанча меҳр берсак кам. Тўғрироғи, еримизга боқсак – у бизни боқади. Шундай эмаси?

5

6

7

Б.Файзиев,

Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.