4
Fevral 28, 2019 0

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорлик субъектларига солиқ низоларини судгача ҳал қилишда зарур бўлган тартиб-қоидаларни тушунтирдилар

Posted by:Администратор onFevral 28, 2019

Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасида тадбиркорлик субъектларига фаолиятларини тўғри олиб боришлари ва уларни қийнаётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида малакали ходимлар томонидан ҳуқуқий кўмак бериш бўйича турли хил учрашувлар йўлга қўйилган.

Куни-кеча вилоят давлат солиқ бошқармасида солиқ тўловчилар билан ўтказилган навбатдаги тадбирда уларга “Солиқ ислоҳотлари концепциясининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ низолари бўйича шикоят бериш тартиби ва муддатлари ҳамда кўриб чиқиш тартиби” бўйича маслаҳатлар берилди. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда амалга ошиилаётган иқтисодий ислоҳатлар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларимиз ўз ҳуқуқларини чуқур англаб етмоқдалар. Эътиборлиси, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг чуқурлашуви, юртимизда хусусий секторнинг янада ривожланиши, чет эл инвестициялари киритилишининг кенгайиши, иқтисодий қонунчиликнинг эркинлашуви ва хўжалик субъектлари фаолияти ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ-3802-сонли) қарори билан Давлат солиқ қўмитаси таркибида “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси” ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буёруғи билан ҳудудий давлат солиқ бошқармаларида  “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлимлари” ташкил этилган эди. Кези келганда айтиш керакки, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини келиб чиқишида асосан солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулига қаратишда, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбирорларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллашда, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда, давлат солиқ хизмати органларининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишда, давлат солиқ хизмати органининг инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топишда ҳамда ортиқча тўланган солиқ тўловларини қайтариш ёхуд бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги ишларда юзага келади.

Эътиборлиси, ташкил этилган мазкур янги тузилма юқоридаги ҳолатларни олдини олиш ҳамда амалиётда солиққа тортиш соҳасида маслаҳат ва тавсиялар ишлаб чиқиш, таҳлилий хат ва хулосалар тайёрлаш, муаммоларни ҳал этишга қаратилган вазифаларни бажаради.

Давра суҳбатида, давлат солиқ хизмати ходимлари солиқ тўловчиларга солиқ низоларини судгача ҳал қилишда мурожаатнинг оддий ва қулай шакли, давлат божини тўлаш зарурияти ва суд харажатларининг бўлмаслиги, мурожаатчининг шахсан иштироки талаб этилмаслиги ҳамда шикоятнинг кўриб чиқиш муддати қисқалиги ва бошқа зарур маълумотларни етказдилар.1

2

3

Б.Файзиев.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.