photo_2019-02-27_17-22-01
Fevral 27, 2019 0

Дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Posted by:Администратор onFevral 27, 2019

Бугун мамлакатимизда аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, инсон саломатлигини муҳофазалашда замонавий тиббий ёрдам билан бир қаторда, сифатли дори-дармон ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан фуқаролар мурожаати асосида ўтказилаётган профилактик тадбирлар жараёнида истемолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ва ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда.

Жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 65-уйда жойлашган дорихонада ўтказилган профилактик тадбирда 9 дона умумий бахоси 594 минг сўмлик, халқимиз орасида “инсулин” номи билан аталувчи дори воситаси ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди. Шунингдек, тадбир давомида кунлик савдодан тушган 889 минг 500 сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги маълум бўлди.

Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 97 уйда жойлашган яна бир дорихонада умумий баҳоси 11 миллион 704 минг сўмлик “инсулин” ва бошқа турдаги дори воситалари қонунга хилоф равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Тадбиркор деганда аҳоли турмуш фаровонлигига, мамалакат иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшадиган ватанпарвар инсонлар кўз олдимизда гавдаланади. Афсуски, ўз нафси йўлида даромад ортидан қуваётган бундай инсонларни тадбиркор дейишга ҳам тил бормайди. Бу каби саъйи ҳаракатлари билан на давлатга ва на жамиятга фойда келтиради.

Шайхонтоҳур туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Гулобод мавзеси, 54-уй, 2-хонадонда жойлашган дорихонада истеъмолчилар дардига дармон эмас аксинча, зарар етказиши мумкин бўлган 50 турдаги умумий баҳоси 8 миллион 273 минг сўмлик, шунингдек, яроқлилик муддати ўтиб кетган 33 дона умумий баҳоси 26 400 сўмлик дори воситалари ноқонуний равишда савдога қўйилган. Бундан ташқари, тадбир давомида кунлик савдодан тушган 246 минг 500 сўм нақд пуллар назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳудуддаги Асадулла Ҳаджаев кўчаси 40Б-уйда жойлашган дорихонада ўтказилган профилактик тадбирда савдодан тушган 377 минг сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида дорихона кўздан кечирилганида жами 23 турдаги умумий баҳоси 2 миллион 815 минг сўмлик дори воситаларининг ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланиб, қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Дарҳақиқат, ўз нафси йўлида инсонийлик фазилатларига зид ҳаракатларни амалга ошираётганлар инсулинга эҳтиёжи бор бемор ҳам инсонлигини, кимнингдир яқини эканлигини, олган дориси натижасида ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлигини ўйлаб кўрганмикан.

Хулоса эса ўзингиздан!

 

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.