байроқ
Fevral 27, 2019 0

БУХОРОДА БОЖХОНА ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Posted by:Администратор onFevral 27, 2019

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида порахўрлик иллатига қарши кураш мавзусида яна бир тадбир бўлиб ўтди. У “Коррупция-тараққиёт кушандаси, унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” деб номланган бўлиб, божхона ходимлари ўртасида порахўрлик жиноятининг содир этилиш хавфининг олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Тадбирда, маърузачи сифатида вилоят Адлия бошқармасининг ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари сўзга чиқишди. Маърузаларнинг барчасида коррупциянинг олдини олиш, унинг оқибатлари, жамият ҳаётимизга салбий таъсир этиши борасида сўз борди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоизки, бугун юртимизда порахўрликка қарши бир бутун жамият бўлиб кураш олиб борилмоқда.Ушбу жиноятга қўл урган фуқароларнинг қилмишлари оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиб, қилмишларига қарши қонунчилигимиз доирасида жазога қўлланилмоқда. Бу жараёнлар табиийки, миллатдошларимизни яна ҳам сергак бўлишга, коррупцияга қарши кураш олиб боришга ундайди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.