дизел
Fevral 27, 2019 0

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДА ЯШИРИНЧА ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН ДИЗЕЛ ЁҚИЛҒИСИ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ

Posted by:Администратор onFevral 27, 2019

Уддабурон “тадбиркор”лар божхона чегараларимиз орқали ҳамиша қандайдир товар моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга интилишади. Шу сабабли божхоначиларимиз доим сергакликни ўзларига ҳушёр қилиб олган ҳолда иш олиб боришади.

Яқинда ҳам “Олот” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган юк автомашинаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўраб суриштириши давомида маълум қилинмаган умумий қиймати 4 580 000 сўмлик 24 дона елим идишларда жами 772 литр дизель (солярка) ёқилғиси борлиги аниқланди.

Худди шундай божхона қоидабузарлиги яна 3 та юк автомашинаси ҳайдовчилари томонидан ҳам содир этилиб, жами 20 585 000 сўмга тенг бўлган 3 358 литр дизель (солярка) ёқилғисининг ноқонуний тарзда юртимизга олиб кирилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.