1
Fevral 25, 2019 0

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари ҳам томарқачилик билан шуғулланмоқда

Posted by:Администратор onFevral 25, 2019

 Бухорода аҳоли томарқасидан самарали фойдаланиш ва баҳорги экин ишларини намунали ташкил қилиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар, иқтисодий комлекс раҳбарлари ва секторлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳи Бухоро туманида бўлиб, аҳолининг томарқадан қай даражада фойдаланаётганликларини ўргандилар.

Бухоро туманидаги “Ўба” қишлоғи аҳолиси, ернинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш ҳадисини олган десак муболаға бўлмайди. Шу боис, улар эрта баҳордан ерга ишлов бериб, ундан юқори ҳосил олиш тараддудини кўришади.

Мазкур қишлоқда яшовчи фуқаро Аваз Ражабов ҳам бўш вақтларини асосан ўз ҳовлисидаги 4 сотихли томарқасида деҳқончилик билан шуғулланишга сарфлайди.

Жорий йилдан бошлаб у томарқасидан янада кўпроқ даромад олиш мақсадида унинг 1 сотихида иссиқхона ташкил қилиб, 300 туп помидор ниҳолларини парваришлаш ишларини бошлаб юборди.

– Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати ходимларига томарқадан қўшимча даромад олишлари учун имтиёзли кредитлар олиш борасида кўмаклашилганди, – дейди, Аваз Ражабов. – Мен биринчилардан ўз томарқамнинг 1 сотих жойига иссиқхона ташкил қилдим. Ҳозирда ушбу иссиқхонамда 300 туп помидор ниҳоларини экиш ишларини бошлаб юбордим. Бундан ташқари, чорвачилик билан ҳам шуғулланаман. Ишдан бўш пайтларимда иссиқхонамда оила аъзоларим билан бирга меҳнат қилиб келмоқдаман.

1

2

Албатта, томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаидир. Фақатгина кишида озгина иштиёқ ва даромад олиш истаги бўлса бас. Қаҳрамонимиз таъкидлаганидек, унга томарқачилик асосий ишидан узилмаган ҳолда даромад келтиради. Энг асосийси, бу ишда унга яқиндан ёрдам бераётган фарзандларига ҳам ҳалол меҳнат қилиб даромад топиш ва дастурхон тўкинлигини таъминлашни ўргатади. Бу эса ўз ўзидан ушбу оилада томарқачиликдан ташқари чорвачилик кетидан ҳам фойда топишга интилишни шакллантираяпти.

Таъкидлаш лозимки, бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Бухорода ҳам мавжуд томарқалардан самарали фойдаланишга жиддий эътибор қаратилиб, бу борада барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Биргина мисол. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан қишлоқ жойларда яшовчи барча ходимларининг уйларида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосида иссиқхоналарни ташкил этиш ишлари йўлга қўйилмоқда.

Эътиборлиси, бунинг натижасида соҳа ходимларининг қўшимча даромадлари ҳам шакллантирилаяпти десак муболаға  бўлмайди.

Туманнинг “Работак” қишлоғи “Истиқбол” маҳалла муқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилиб келаётган Шухрат Ғаффоров ҳам давлат солиқ хизмати органларида фаолият олиб боради. Шухрат Ғаффоровнинг жами ташкил қилган иссиқхонаси    10 сотихни ташкил қилади.

Шухрат Ғаффоров ўз уйида иссиқхонадан ташқари чорвачилик ва паррандачиликни ҳам йўлга қўйган. Кўриниб турибдики, у рўзғори учун керакли маҳсулотларининг деярли барчасини ўзи етиштиради. Эътиборлиси, у шу йилнинг ўзида оила аъзолари билан қилаётган ушбу меҳнатлари ортидан 70 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни ҳам кўзламоқда.3

Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда икки ва уч мартагача ҳосил олмоқда. Лекин, баъзи жойларда фуқароларимизнинг ўзларига тегишли томарқаларни қаровсиз қолдириш ва ундан самарали фойдаланмаслик ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Ўрганишлар давомида, жойларда экилмай қолиб кетган томорқаларга экин экмаслик ва уларнинг нима сабабдан қаровсиз ташлаб қўйилганига ҳам эътибор қаратилиб, ёрдамга муҳтож оилаларга бу ишларда кўмак берилди.

Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди Қуйи кобдун қишлоғида яшовчи фуқаро Фаррух Ашуровнинг хонадонида бўлган ишчи гуруҳи аъзолари, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ушбу оилага яқиндан ёрдам бериш зарурлигини белгилаб олдилар. Шу куннинг ўзида хонадон эгаларининг имкониятларини ўрганган ҳолда уларга мавжуд томарқаларида экин тикин ишларини амалга ошириш ва оила аъзоларининг доимий даромад манбаларини яратишга кўмаклашиш ишларини бошлаб юбордилар.4

Айни пайтда вилоятда  аҳолининг фойдаланилмаётган томорқаларини экишга тайёрлаш ва бозорбоп экинлар экишни ташкил этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Б.Файзиев,

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.