38454920_126232094972614_395119033973735424_n
Fevral 24, 2019 0

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси миннатдорчилик билдиради

Posted by:Администратор onFevral 24, 2019

Аввал хабар берганимиздек, «Ситора» авто бозорида давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан олиб борилган паспортлаштириш тадбирларида ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган  айрим савдо шохобчаларида назорат касса машиналарини ўрнатмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш ҳолатлари аниқланган эди.

Эътиборлиси, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан олиб борилган тушунтиришлар ва тўғри йўл кўрсатишлар натижасида тадбиркорлар:

MAHMUDOV AMIRBEK AHMAD O‘G‘LI ва
SHIRINOV MIRSHODBEK ODILOVICH лар

белгиланган тартибда ўз шохобчаларида назорат касса машиналарини ўрнатиб қўйдилар.

 

Фурсатдан фойдаланиб, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси маъмурияти ушбу тадбиркорларга солиқ қонунчилиги талабларини тўғри тушунган ҳолда фаолиятларини қонунийлаштириб қўйганликлари учун миннатдорчилик билдиради.

Бу ўз-ўзидан, давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг янгича имиджда тадбиркорларга маслаҳатчи ва кўмакчи бўлиб, жойларда учраб турган турли ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мумкинлигини исботламоқда.

Албатта, мазкур бозорда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан олиб борилган паспортлаштириш тадбирлари жараёнида назорат касса машиналарини ўрнатмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириб келаётган (3 нафар) тадбиркор:

ШИРИНОВ БОТИР МАХМУДОВИЧ
RASULOV SHEROZBEK XOMIDOVICH
AVEZOV ILHOM XAYDAROVICH лар
 

ҳам тез кунлар ичида назорат касса машиналарини ўрнатган ҳолда фаолиятларини солиқ қонунчилигида белгилаб берилган тартибда амалга оширсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

 

                           БУХОРО ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.