1
Fevral 9, 2019 0

“Харид чекини талаб қилинг”chellenge қўллаб қувватланг акцияси

Posted by:Администратор onFevral 9, 2019

Бухорода  вилоят ҳокимлиги,  прокуратураси ва давлат солиқ бошқармаси томонидан биринчи маротаба “Харид чекини талаб қилинг” мавзуида акция ўтказилмоқда. Ушбу тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этмоқдалар.

-Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад эса,фуқароларимизда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, ватанимизнинг иқтисодий ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда, харид қилган маҳсулотлари учун харид чекини талаб қилиш борасидаги билимларини янада  оширишдан иборатдир. Бу орқали тадбиркорлик субъектларига чора кўриш эмас, балки уларни қонуний ишлашларига  ўргатишдан иборатдир-дейди, вилоят давлат солиқ бошқармаси катта инспектори Алишер Очилов

Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, харид чекини тақдим этмаган тадбирклорлик субъектлари ҳар қандай харид учун тўланган нақд пул учун назорат касса машинасидан чек бермаган ҳолатда қонунчиликда белгиланган тартибда жаримага тортилишлари назарда тутилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан, энг кам ойлик иш ҳаққининг 30 бараваридан 50 бараваригача, ушбу ҳолат бир йил ичида такроран содир этилганда энг кам ойлик иш ҳаққининг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.  Шундай экан, Маълумотларга кўра, Акция якунига биноан, харидорлар савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида амалга оширган харид чекини тақдим этиб, қимматбаҳо совғалар ва турли ютуқларга ҳам эга бўлишади. Бу эса ўз ўрнида вилоятда аҳолининг солиқ қонунчилигига доир билими ва савдо маданияти юксалтириш, маҳаллий бюджет тушумлари миқдорини оширишга хизмат қилади. Айни пайтда акция кўплаб бухоролик тадбиркорлар ва харидорларнинг катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда.  1

2

3

4

Алишер Очилов

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.