38454920_126232094972614_395119033973735424_n
Fevral 7, 2019 0

ЯШИРИН ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИГАНЛАР ЖАЗОЛАНАДИ

Posted by:Администратор onFevral 7, 2019

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига солиқ тизимидаги ўзгаришлар кенг тарғиб қилиниб, давлат ғазнасини ҳалол меҳнати эвазига тўлдиришга ҳисса қўшаётган инсофли тадбиркорларга солиқчилар ҳам кўмакчи бўлишмоқда. Қолаверса, бугунги ислоҳотлардан тўғри фойдаланиб, ўз сармоясини бизнесга тикканларга катта йўл очиб берилмоқда. Бироқ, ушбу имкониятларни суиистеъмол қилиб, ўз нафсини ўйлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойи давомида 76 та профилактик тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида 58 нафар жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётганлиги аниқланди ва 77,8 миллион сўм миқдоридаги товар моддий бойликлар вақтинча олиб қўйилди. Аниқ мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, Урганч шаҳридаги “Дубай” ресторанида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 3,8 миллион сўмлик 260 қути тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги маълум бўлди.

Урганч шаҳрида истиқомат қилаётган фуқаро З.М.нинг фаолияти ўрганилганда бозор савдо комплексида умумий баҳоси 26 миллион сўмдан ортиқ бўлган ҳар хил турдаги аёллар матоларини ноқонуний сотаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, бир ой давомида 3 та яширин цех ва 5 та алкаголь маҳсулотлари ҳамда 6 та ҳолатда DVD ва аудио дисклар савдоси билан ноқонуний шуғулланиб, даромад олишни мақсад қилган “уддабурон тадбиркорлар”нинг фаолиятига нуқта қўйилди.

Солиқ ислоҳотлари концепциясида солиқ тўловчилар ўз зиммаларидаги мажбуриятларини ихтиёрий бажаришлари, нима учун солиқ тўлаётганликларини тўлиқ ҳис қилишлари, бу жараёнларда давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори сифатида кўмаклашишлари зарурлиги қайд этилганлигини инобатга оладиган бўлсак, бугунги тадбиркор ўз вақтида, ҳаттоки, муддатидан олдин унга юклатилган вазифаларни адо этиши лозим. Шундагина ҳаловат ва хотиржамлик унинг йўлдоши бўлади.

 

Ромон АТАЖОНОВ,

Хоразм вилоят ДСБ шўъба бошлиғи.

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.