2
Fevral 7, 2019 0

Қонуний фаолият иқтисодиётнинг барқарорлигидир

Posted by:Администратор onFevral 7, 2019

Таъкидлаш жоизки, бугун вилоятимизда ибратли тадбиркорлар салмоғи ошиб бормоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш, енгилликлар бериш мақсадида жорий йилдан бошлаб солиқ сиёсатига киритилган ўзгаришлар мазкур йўналишда янада кенг имкониятлар эшигини очди.

Эндиликда, аксарият юртдошларимиз ўз фаолиятларини кенгайтириб, қўшимча ишчи ўринларини яритишга, энг асосийси яширин фаолият юритмасликка ҳаракат қилишяпти. Солиқ хизмати инсофли солиқ тўловчиларнинг чин маънодаги ишончли ҳамкорига айланиб бораётгани эса уларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар маҳсулидир. Вилоят ҳокимлиги, прокуратура ҳамда давлат солиқ бошқармаси мутасаддилар эса жойлардаги инсофли ҳамда солиқдан қочиб, яширинча иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини доимий назорат қилиб боришмоқда. «Bukhara Brilliant Silk» мазкур корхона бугунги кунда инсофли солиқ тўловчи сирасига киради. Асосий фаолият тури ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулотлар етказиб беришдан иборат бўлган ушбу корхонада ҳозирги кунда 400 га яқин ишчи ходимлар фаолият юритади.

Яратилаётган кенг имкониятлардан бу каби тадбиркорларимиз самарали фойдаланиб, давлат иқтисодиёти ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бироқ мажуд имтиёз ва қулайликларга қарамай давлат рўйхатидан ўтмасдан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни, белгиланган солиқларни тўлашдан бўйин товлашни, олинаётган даромад ва фойда кўрсаткичларини яширишни касб қилиб олган устамонлар ҳам орамизда йўқ эмас. Вилоят ишчи гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилаётган тизимли ишларга қарамай, ҳудудларда кўплаб тадбиркорлар томонидан тўлов терминалларидан фойдаланмаслик ва назорат касса машиналарини ишлатмаслик ҳолатлари учраб турибди. Вилоят марказий деҳқон бозорида савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Муҳиддин Саидов мисолида бунга яққол гувоҳ бўлиш мумкин. У харидорларга харид чекини бериш ва савдодан тушган нақд пулларни унинг хотирасига кирим қилиш, ўзига тегишли назорат касса китобида кунлик савдо тушумини қайд этиб бориш қонун талаби эканини хаёлига ҳам келтирмаган. Ушбу тадбиркорга солиқ ходими томонидан тушунтириш ишлари амалга оширилганидан сўнг, у шу куннинг ўз камчиликларини тузатишга қарор қилди.

Мазкур савдо комплексида яхна ичимликлар улгуржи савдоси билан шуғулланиб келаётган Элдор Ражабов ҳам дўконида назорат касса машинаси бўлишига қарамай, ундан асло фойдаланмаган. Тегишли назорат касса китоби кўздан кечирилганда кунлик савдодан тушган тушумлар қайд этиб борилмагани аниқланди. Кўриниб турибдики, баъзи тадбиркорларимиз кунлик савдо пулларини яшириш орқали солиқдан қочишга ҳаракат қилмоқдалар. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида ушбу муаммога алоҳида тўхталиб, “Афсуски, ялпи ички маҳсулотда “яширин” иқтисодиётнинг улуши катта бўлиб, бу мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш “яширин” иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўлидир. Шунинг учун бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган алоҳида дастур ишлаб чиқишимиз зарур”, дея таъкидлаган эди. Чинданда, хуфиёна иқтисодиёт барқарор тараққиётга эришишга тўсқинлик қилади. Тегишли қонун-қоидаларга риоя этиш эса эртанги фаровон турмушимиз кафолати бўлиб хизмат қилиши аниқ.1

2

3

4

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.