байроқ
Fevral 7, 2019 0

Чегара божхона постида навбатда турган автотранспорт воситалари сонини энди Интернетдан туриб билишингиз мумкин!

Posted by:Администратор onFevral 7, 2019

Давлат божхона қўмитаси енгил ва юк автотранспорт воситаларида ҳамда автобусларда республикамиздан чиқиб кетаётган ташувчилар ва жисмоний шахслар учун яна бир қулайлик жорий этилди.

Эндиликда чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари ва автобуслар сони тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидаги онлайн таблодан билиш имконияти  яратилди.

Бунинг учун Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтининг (www.bojxona.uz  ёки www.customs.uz) веб-сайтларининг “Жисмоний шахслар учун” бўлимидаги “Чегара божхона постларида навбатда турган автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумот” саҳифасига кирсангиз кифоя.

Мазкур табло Давлат божхона қўмитасининг “Авто” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграциялаштирилган бўлиб, ундаги маълумотлар ҳар 6 соатда автоматик равишда янгиланиши билан бир қаторда, мазкур табло орқали чегара божхона постларида бир сутка давомида республикамизга кирган ёки чиққан автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳам кўриш мумкин.

Бу янгилик энг аввало чегара божхона постларида енгил ва юк автотранспорт воситалари тирбандликларнинг олдини олиш билан бир қаторда ташувчиларга навбатда турган автотранспорт воситалари сонидан келиб чиқиб, ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришларида ҳам ёрдам беради.

Вилоят божхона бошқармаси инспектори

Дурдона Қаюмова

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.