photo_2019-02-06_09-15-53
Fevral 6, 2019 0

4-сектор раҳбарлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда

Posted by:Администратор onFevral 6, 2019

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан жорий йилда тадбиркорлар учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни аҳолига кенг тушунтириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ер, мол-мулк солиғини ўз вақтида тўлашни ташкил этишга қартилган ўрганишлар жараёнида эса соҳа мутасаддилари кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига яқиндан ёрдам беришяпти.

Cолиқларни ўз вақтида тўлаш мамлакат иқтисодий барқарорлигининг гаровидир. Бунинг учун жамиятнинг энг қуйи бўғинига қадар тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, кам таъминланган оилаларнинг имкониятини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, бунинг ҳисобидан уларнинг ҳам фаровон яшашани таъминлашга муҳим аҳамиятга эга. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ишчи гуруҳи аъзолари Олот туманида бўлиб, айни шу масалаларга эътибор қаратишди. 4-сектор раҳбари ўрганиш давомида 198 та хонадонда бўлиб, улар билан бевосита мулоқот олиб бордилар. Ушбу оилаларнинг иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигига эришиш мақсадида уларга тегишли тавсиялар берилди. Солиқ идоралари, маҳалла, тижорат банклари, коммунал соҳа вакиллари мазкур хонадонлардаги 78 та муаммони аниқлаб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ҳам белгилаб олдилар. Хусусан, тумандаги Бунёдкор, Кесакли, Шайхлар, Дилкор, Солақаровул, Буржоқ маҳалла фуқаролар йиғинида паспорт олиш, оилаларни яраштириш, кам таъминланган оила аъзоларини ишга жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар ўз жойида бартараф этилди. Жайҳунобод, Хосабўйи, Опшоқ, Халифа маҳаллаларида адашиб турли оқимларга кириб қолган, оиласида ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилаётган аҳолига ижтимоий ва психологик кўмак кўрсатилди. Барча хонадон аъзоларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг беғараз хомийлик ёрдами, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Муаммоларни ўз жойига чиқиб ўрганиш, улар билан бевосита мулоқотларни ташкил этиш юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши, давлат идораларига бўлган ишончи мустаҳкамланишига замин яратади, албатта.photo_2019-02-06_09-15-53

photo_2019-02-06_09-16-07

photo_2019-02-06_09-16-10

photo_2019-02-06_09-16-12

А.Очилов

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.