Солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқланди
Posted by:Администратор onYanvar 26, 2019
“Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.Қарор билан солиқ ҳисоботининг қуйидаги шакллари тасдиқланди:
- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича;
- қўшилган қиймат солиғи бўйича;
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
- ягона солиқ тўлови бўйича;
- қатъий белгиланган солиқ бўйича;
- бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича;
- давлат божи ва автотранспорт йиғими бўйича;
- товарларнинг айрим туманлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича.