photo_2019-01-25_11-34-32
Yanvar 25, 2019 0

Миб алимент тўловчи 16 та қарздорларни оиласини тиклади

Posted by:Администратор onYanvar 25, 2019

Мажбурий Ижро Бюроси Шофиркон туман бўлими иш юритувига ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг 2018 йил 28 июнь кунидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Сафоев Ўктам Ўткировичдан ундирувчи Қудратова Мунира Рустамовнанинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида 12.07.2018 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида алимент ундируви тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор ва ундирувчини яраштириш, вояга етмаган фарзандларни қаровсиз яъни ота-онасиз қолдирмаслик, уларни келажакда яхши комил инсон сифатида вояга етказиш тўғрисида тушунтириш олиб борилди.

Олиб борилган тадбир давомида қарздор Сафоев Ўктам Ўткирович ва ундирувчи Қудратова Мунира Рустамовналар оиласи яраштирилди.

Ҳозирги кунда ушбу тадбирлар давомида Қоракўл туманида 3та, Жондор туманида 2 та ҳамда Олот туманида 8 та оилалар яраштирилиб, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланди.  photo_2019-01-25_11-34-32

photo_2019-01-25_11-34-36

photo_2019-01-25_11-34-40

Ушбу тадбир давом этмоқда.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.