f96bf2bab0fd02646553b4098b647d7b
Yanvar 25, 2019 0

ИҚТИСОДИЁТИМИЗ РИВОЖИ— ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯ

Posted by:Администратор onYanvar 25, 2019

Дунё ҳамжамияти  томонидан малакатимиз бугуни, келажги ҳақида экспертлар  томонидан айтилаётган фикрлар эътирофи сифатида чинакам ривожланиш сари дадил қадам ташлаётганимизни ҳис қилаётганимиз рост. Буни халқимизнингн турмуш тарзидаги ижобий ўзгаришлар, шаҳарларимиз кўрки, асосийси ,макроиқтисодий тараққиётимизда ҳам кўришимиз мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис сенатига Мурожаатномасида иқтисодий  мақсадларни рўёбга чиқаришда олдимизга қўйилган биринчи устувор вазифа макроиқтисодий барқарорликни ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашимиз шартлиги таъкидланди. Иккинчидан, иқтисодиётимиз ривожининг муҳим шарти бўлган фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттиришдан иборат.

Жорий йилнинг  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йили деб номланиши ҳақиқатдан ҳам ўтган йил  якунига етмаган ишларнинг мантиқий давоми сифатида дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлар томонидан 2018 йил йилда инсофли тадбиркорлар, чет эл инвесторларини улар фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларининг ноқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш, бизнесни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи сунъий бюрократик тўсиқ ва ғовларга чек қўйиш борасида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 34 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, барчаси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Импортни оптималлаштиришга ва маҳаллий чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш борасида импорт қилинаётган товар турлари ҳамда ушбу турдаги маҳаллий ишлаб чиқарилаётган товарлар сифати ва таркиби ўрганилиб, иқтисодий жиҳатдан маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиниши афзал бўлган товарлар туманлар кесимида таҳлил қилиниб, импортёр ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида умумий қиймати 246,4 минг АҚШ доллари бўлган жами 10 та кооперация шартномалар тузилишига эришилган.

Импорт товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва савдога чиқарилиши билан боғлиқ 33 та қонунбузилиши ҳолати фош этилиб, ноқонуний муомаладан жами 292,6 миллион сўмлик импорт товарлар олиб қўйилган.

Бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш борасида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 22 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 2 миллиард  276 миллион сўм зарар аниқланиб, шундан 1 миллиард 184 миллион 400 минг сўми ундирилган.

Давлат харидларида нархларни ошириб юборишнинг олдини олиш  борасида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбирлар олиб борилиши давом эттирилмоқда.

Эркин бозор тамойилларини жорий этиш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш    каби ҳаётимизнинг барча жабҳаларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, кутилган натижаларга эришишда йилнинг муҳим ҳужжати саналган  Президент Мурожаатномаси, “Ҳаракатлар стратегияси” ва соҳамизга оид  меъёрий ҳужжатлар ва асосийси Қонунлар  фаолиятимиз мезони бўлиб хизмат қилади.

Камол Исабоев,

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси тафтиш бўлими катта инспектори

 

 

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.