1
Yanvar 25, 2019 0

Ғиждувон туманида давлат солиқ хизмати ходимлари ёш тадбиркорларга ишончли ҳамкор бўлмоқдалар

Posted by:Администратор onYanvar 25, 2019

Ғиждувон туманида прокуратура органлари ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишлаш, яъни хўжалик юритувчи субъектларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳудудда хуфиёна иқтисодиётнинг олди олинмоқда ва норасмий фаолиятларга чек қўйилмоқда.

Бугунги кунда Ғиждувон туманида товар айланмасини  1 миллиард сўмдан ошган корхоналар 152 тани ташкил этади.  Шундан 107 таси юридик шахс ва 45 таси (ЯТТ) якка тартибдаги тадбиркорлардир.

Куни-кеча Ишчи гуруҳи ходимлари Ғиждивон тумани Сардор МФЙ Шарқ кўчасида жойлашган “Ширин олам” оилавий корхонасида бўлиб, корхона раҳбарига фаолият тури ва йиллик товар айланмасига қараб умубелгиланган солиқ тўловига ўтиш ва ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўлови режимини тўғри танлашда тегишли маслаҳатларни бердилар.

Мазкур корхонада айни пайтда 4 нафар ишчи доимий иш ўрни билан таъминланган. Қувонарлиси, корхона раҳбари ёш бўлишига қарамай, фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Яъни яқин келажакда у нон ва нон махсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган қиймати 500 миллион сўмлик замонавий ускуналарни харид қилиб ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирилган. Эътиборлиси, ушбу цех ишга тушгангач яна 8 нафар шу ерлик ёшлар доимий иш билан таъминланади.

Давлат солиқ хизмати ходими қонуний фаолият юритаётган ушбу тадбиркорнинг чин маънодаги кўмакчиси сифатида ёш тадбиркорларга хукуматимиз томонидан берилган енгилликлар ва солиқ имтиёзларини тушунтириб қайтди.

Ғиждувон туманида Мироншох Истамовга ўхшаган ибратли тадбиркорлар жуда кўп. Аммо, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган енгиликлар ва имтиёзларга қарамай, бу ерда  амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтишга уринаётганлар ҳам учраб турибди.

Давлат солиқ хизмати ходимлари хизмат фаолиятини амалга оширишлари давомида ана шундай тадбиркорлар билан учрашган ҳолда уларни тўғри йўлга солишга эришмоқдалар.

Туманнинг Файзулла Хўжаев МФЙ Муқумий кўчасида фаолият юритиб келаётган ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) Азмиддин Хайриддинов кўпдан буён мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Гап шундаки, ушбу тадбиркорга туман давлат солиқ хизмати ходими томонидан 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс сифатида фаолиятини давом эттириши зарурлиги айтиб ўтилганига қарамай у якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритаётган эди.

Шу боис, ишчи гурухи ходими яна бир бор унинг ишлаб чиқариш цехида бўлиб, унга бугунги кунга қадар қурилиш, акфа, дераза ром ясаш, мебель ишлаб чиқариш, автомойка, цемент сотиш фаолияти билан шуғулланган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс сифатида иш юритиши шартлиги ва ушбу тартибнинг тадбиркор учун афзаллик томонлари айтиб ўтилди.

Эътиборлиси, бундан хулоса чиқарган тадбиркор шу куннинг ўзидан кечиктирмай давлат хизматлари марказининг сайёр штабида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди.

Маълумки, 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди ва кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу янгилик ижарага берувчи ва олувчилар учун анча қулайликлар туғдирмоқда.

Ғиждувон тумани мисолида айтадиган бўлсак, давлат солиқ инспекциясида бир куннинг ўзида 20 дан ортиқ ижара шартномалари хеч қандай оворагарчиликларсиз расмийлаштириб берилди.

Юқорида  таъкидлаганимиздек, туманда Ишчи гуруҳи ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, ҳудудда кўплаб тадбиркорлар томонидан тўлов терминалларидан фойдаланмаслик ва назорат касса машиналарини ишлатмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Бу каби ҳолатга тумандаги Хўжайи Жаҳон савдо комплексида гувоҳ бўлдик.

Жумладан, ҳудуддаги 11-дўконда савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Дилфуза Жўраева харидорларга харид чекини бериш ва савдодан тушган нақд пулларни унинг хотирасига киритмаган. Ўзига тегишли назорат касса китобида кунлик савдо тушумини охирги маротаба 2018 йилнинг 22 февралида қайд килгани таажжубли.

Мазкур савдо комплексининг 5 дўконида  атир упалари савдоси билан шуғулланиб келаётган Жонибек Шамсиевнинг ҳам дўконида НКМ (назорат касса машинаси) урнатилганига қарамай, ундан асло фойдаланмаган. Унга тешили назорат касса китоби кўздан кечирилганда эса кунлик савдодан тушган тушумлар ушбу китобда умуман қайд этилмагани аниқланди.

Кўриниб турибдики, тадбиркор кунлик савдо пулларини яшириш орқали солиқдан қочишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ўрганишлар  давомида 40 дан ортиқ тадбиркорларнинг назорат касса машинасисиз фаолият юритаётганлиги ҳам аниқланиб, уларга  назорат касса машинасини харид қилишда ва давлат солиқ органларида рўйхатга қўйишда ёрдамлашилди.

Ҳисоб рақамсиз фаолият юритиб келаётган 150 га яқин  якка тартибдаги тадбиркорларга ҳудуддаги тижорат банкларида ўзларининг ҳисоб рақамларини очдишга кўмаклашилди.

1

2

3

4

5

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.