500c7c
Yanvar 25, 2019 0

МАСЪУЛИЯТ ВА МАЖБУРИЯТНИ ҲИС ЭТИШ ШАРТ!

Posted by:Администратор onYanvar 25, 2019

 Йилнинг бошланиши эзгу ниятлар, шахдам қадамлар билан бошлангани эзгуликдан далолатдир. Қолаверса, ўтган йилда якунига етмай қолган ишларнинг мантиқий давоми сифатида  2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”деб номланиши очиқ иқтисодиёт ва соғлом рақобат муҳитини таъминлаш йўналишида кенг имкониятлар эшигини очади.

Ҳар бир соҳада фаолият қонунларга асосланса, адолат тамойиллари бузилмаса, инсон ҳақ-ҳуқуқлари, давлат ва жамият манфаатлари унутилмаса кўзланган маррага албатта эришамиз.  Яхши биламизки, коррупция тараққиёт кушандаси сифатида жамият ривожланишига жиддий тўсиқ бўладиган ҳолат. Бугунги кунда жиноятнинг ушбу жирканч турига нисбатан курашиш ва унинг олдини олиш борасида жуда кенг миқёсли ишлар олиб борилмоқда. Департаментининг вилоят бошқармаси томонидан ушбу йўналишда олиб борилган ишлар мониторинги билан фикримизга ойдинлик киритамиз.

Албатта, йил якуни сарҳисоб қилинганда фаолиятда эришилган натижалар таҳлил қилиниши табиий ҳол. Таҳлиллар эса нималарга жиддий эътибор қаратилишини талаб қилади.

Коррупция ва унинг мудҳиш кўрини порахўрлик билан боғлиқ 156 та жиноятлар фош этилди.Шундан мансабдорлик жиноятларини аниқлашга қаратилган тадбирлар натижасида 14 нафар банк, 10 нафар маҳаллий ҳокимият, 3 нафар ички ишлар идоралари ва 132 нафар бошқа давлат идоралари ходимлари устидан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Банк молия соҳасида аниқланган 15 та ҳолатда 14 нафар банк ходими 1 нафар молия ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жкнинг 210-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Коррупция жинояти билан боғлиқ манбаларда ёзилишича коррупционернинг оддий жиноятчидан  ёки ўғридан фарқи биринчидан, унинг касбий билимлари бор, иккинчидан у муайян ваколатга эга. Бу эса жиноятнинг ижтимоий хавфини янада кучайтиради. Одамларнинг жамиятга бўлган ишончини йўқотади. Юқорида қайд этилган рақамларда маҳаллий ҳокимят, банк ёки бошқа идораларнинг турли лавозимларида фаолият кўрсатиб туриб ўзи  муайян тарзда бажариши лозим бўлган вазифани пора эвазига ҳал қилишга уриниши  нафақат кимнингдир ҳуқуқларини поймол этади, балки, жамият тараққиётига ҳам салбий таъсир этади, ижтимоий адолатсизлик келиб чиқишига сабаб бўлади.

Бошқармамиз томонидан юритилган 271 та жиноят ишлари ва 317 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларда ноқонуий муомаладан 2,77 миллиард сўмлик товар –моддий бойликлар олиб қўйилган. Аниқланган қонунбузилишлар бўйича 22,2 миллиард сўм зарар аниқланиб, бюджетга қўшимча 48,6 миллиард сўм маблағлар ҳисобланган. Жами 32,1 миллиард сўм, шундан бюджетга қўшимча ҳисобланган маблағлар ҳисобидан 17,9 миллиард сўм аниқланган зарар ҳисобидан 14,1 миллиард сўм ундирилишига эришилган.

Демак, бугун халқни рози қилиш йўлида  ишлаётган турли касб эгалари фаолиятини ҳалоллик мезонларига таяниб, давлат, Президент олдимизга қўяётган устувор вазифаларни бажариш масъуляти ва мажбуриятини ҳис қилиши ШАРТ!

Йилнинг бош ҳужжати сифатида эътироф этилаётган Мурожаатномада мазмунида ўз ифодасини топган , иқтисодий барқарорликка эришиш, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, адолат мезонлари бузилишига йўл қўймаслик, инсон омили, унинг фаровон турмуши, ва бахтли ҳаёт кечириши учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлашда ҳар бир фуқаро масъул ва дахлдор эканлигини унутмаслигимиз керак. Ана шундагина ҳар қандай жиноят илдизига болта уриш мумкин.

Содиқ Ачилов,

Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари

 

 

 

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.