DSCF7786
Yanvar 11, 2019 0

Тадбиркорлар саволларига жавоб олди

Posted by:Администратор onYanvar 11, 2019

         Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев иштирокида вилоятнинг бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан      давра-суҳбати   ўтказилди.
Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони асосида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019 йилдан солиқ қонунчилигида татбиқ этиладиган янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Таъкидландики, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай рақобат муҳити яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Тадбирда тадбиркорлардан ҚҚС, ҳисоботларни соддалаштириш, товарлар қолдиғи билан боғлиқ саволлар кўтарилди.  Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

-Бу каби тадбирларнинг тез-тез ташкил этилиши биз тадбиркорлар учун катта аҳамиятга эга,-дейди  «Навобод наслли парранда» фермер хўжалиги раиси Ҳайдар Ўроқов. – Айниқса Республика даражасидаги раҳбар билан самимий ўтказилган давра-суҳбатида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олиш билан биргаликда бир қанча таклифларни ўртага ташладик. Давлат солиқ қўмитасининг Раиси бизни қизиқтирган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиши ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилишини маълум қилди. Бу албатта биз тадбиркорларни хурсанд қилди. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчига  айланиб бораётганига тўла ишонч ҳосил қилдим.

Шунингдек, туманлар давлат солиқ инспекцияларининг қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтаётган корхоналарга бириктирилган ходимлари учун амалий семинар ўтказилди. Унда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш, ҚҚС тўловчилар билан ишлаш тартиблари ва мавзуга доир бир қатор масалалар юзасидан атрофлича фикр юритилди.

DSCF7729

DSCF7761

DSCF7783

DSCF7786
Даврон Равшанов,

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.