photo_2019-01-10_10-18-06
Yanvar 10, 2019 0

Касб байрами арафасида прокуратура органлари ходимларига янги бинолар тухфа этилди

Posted by:Администратор onYanvar 10, 2019

Охирги йилларда Мухтарам президентимиз томонидан  суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида прокуратура органларининг ваколатлари кенгайтирилиши билан бир қаторда, моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда иш шароитларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фақатгина утган йилда Бухоро вилоятида прокуратура органлари учун бино-иншоотларни  қуриш  ҳамда қайта таъмирлаш  учун Мажбурий ижро бюроси жамғармаси ҳисобидан 47,5 млрд сум маблағлар ажратилди.

Бунинг тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 6-7 январ кунлари прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлимларининг Жондор, Вобкент, Олот, Ғиждувон, Пешкў туманларидаги янги маъмурий биноларини тантанали очилиш маросимлари ўтказилди.

Биноларнинг очилиш маросимларида  вилоят ҳокими Ўктам Барноев, вилоят прокурори Бахриддин Валиев, фахрий прокуратура ходимлари, вилоят ҳуқуқ-тарғибот органлари рахбарлари, маҳаллий ижро органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир якунида вилоят ҳокими  прокуратура органлари ходимларини қириб келаётган касб байрами билан табриклаб, ушбу биноларни қурган қурилиш ташкилотига алоҳида миннатдорчилик билдирди. Прокуратура органлари ходимларининг қонун устуворлигини таъминлашда келгусидаги ишларига мувоффақиятлар тилади.photo_2019-01-10_10-15-16

photo_2019-01-10_10-18-06

photo_2019-01-10_10-24-23

photo_2019-01-10_10-25-12

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.